Latest news

12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  0 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  0 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  21 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5

Андрей Микляев: “Африкалик футболчи биз учун бош оғриқ бўлди” News

Андрей Микляев: “Африкалик футболчи биз учун бош оғриқ бўлди”

Бугун Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Бунёдкор” клубига қарашли сунъий майдонда “Олмалиқ” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан сўнг “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

“Барча жамоаларга ўхшаб шогирдларим ҳам машғулотларда тинмай тер тўкмоқда. Айни дамда барча футболчилар тўлиқ таркиб билан машғулотда қатнашмоқда. Лекин жамоада Шерзод Файзиев ва Сервер Жепаров бироз бетоблиги сабабли машғулотларда қатнашмаяпти. Ҳозир бир икки африкалик легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда. 21 декабрь санасидан йиғинни бошлаган бўлсак бугун биринчи ўртоқлик учрашувимизни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказдик.

Икки африкалик футболчи тўғрисида айтадиган бўлсам, кўриниб турибдики иккиси ҳам футбол ўйнашни билади. Биз уларни ўйинини яна кузатамиз. Сунъий қопламали майдонда ўйин ўтказдик. Табиий майдон билан сунъий майдон ҳолати тубдан фарқ қилади. Гнохере Кризо ҳужумчи, бугун рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди. Бу яхши, бошқаларда яхши таассурот қолдирди. Бошқа томондан биз учун бош оғриқ бўлди. Агарда гол урмаганида осон бўларди. Мана гол урди энди у ҳақида ўйлаб кўрамиз”, - дейди Андрей Микляев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика