Андрей Канчельскис: “Хатолар устида ишлаймиз”
07 jun 2020 09:54
News
Андрей Канчельскис: “Хатолар устида ишлаймиз”
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугунги ўйин ёмон бўлмади. “Қўқон-1912” жамоасига ўртоқлик учрашувини ўтказишга рози бўлгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳар ҳолда машғулот ўтказишдан кўра, ўртоқлик учрашувини ўтказиш афзалроқ, деб ўйлайман. Биринчи бўлимдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимда тезкор гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Энг асосийси ҳеч ким жароҳат олмади. “Насаф” билан бўладиган учрашувга қадар вақт бор ва хатоларни муҳокама қилиб оламиз.
Футбол курашлардан иборат бўлган ўйин. Бугунги баҳс ҳам шиддатли тарзда ўтгани бунга мисол бўла олади. Такрор айтаман, энг асосийси ҳар икки жамоада ҳам жароҳатланганлар бўлмади. Қўқонликларга навбатдаги тур ўйинида омад тилайман !
Link :
Source : "Қўқон-1912" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments