Latest news

20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  0 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  9 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  8 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9

Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди News

Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди.

"Ҳар куни касалликка чалинганлар сони ошиб бормоқда, вафот этганлар сони ҳозирча биттага тенг. Аммо, бу ерда ҳаммаси қатъий назоратга олинган. 10 кун олдин кўчага ниқобсиз чиқиш учун жарима жорий қилинди. Қандай жарима? Битта маош. Агар бу яна такрорланса, у икки баравар оширилади. Шу сабабли биз карантиндамиз ва уйда қолишга ҳаракат қиляпмиз. Легионерлар эса базадалар ва теннис ўйнашга чиқиб туришади. Ҳамма чемпионатнинг келажаги борасидаги қарорни кутмоқда, аммо ҳеч қандай янгилик йўқ, жимлик. Шаҳар 20 апрелга қадар карантин ҳолатида. Агар касалланганлар сони ошиб борса, карантин яна давом этади.

Сиз ташқарига чиқишингиз мумкин, фақат ниқоб ва қўлқопларда. Бу ерда қаерга, нимага кетаётгангизни ва рухсатномангизни сўрашмайди. Асосийси, ниқоб, қолгани муҳим эмас. Кўчадаги одамлар сони кам. Шаҳардан вилоятларга чиқиш ёпиқ, буниси қатъий. Дўконларда маҳсулотлар етарли, савдо мажмуалари очиқ. Бу борада муаммо йўқ. Россияда гречка сотиб олишлар бўлгани каби бу ерда ваҳимага тушишлар бўлмаяпти. Ҳамма буёғига нима бўлишини кутмоқда.

Бутун дунёда бўлгани каби уйда ўтирибмиз ва Беларусь чемпионатини томоша қиляпмиз. Бу ҳеч нарса бўлмагандан кўра яхшироқдир. Кўрсатилаётган такрор ўйинларни ёддан биламан. Бу ерда эса янгилик бор. Беларусь чемпионатини қизиқиш билан кузатаман, ёқадими ёки йўқ, бу иккинчи даражали. Асосийси, жонли, такрорий эмас. Жуда яхши ўйинларга ҳам дуч келдим.

Уйга кетишга ҳаракат қиляпманми? Албатта, Россияга боришни хоҳлайман. Аммо, мен бу ерда қолиб, жамоа ва легионерлар билан бирга бўлишга қарор қилдим. Бизга рухсат беришганида, машғулотлар ўтказамиз", - дейди Канчельсис.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика