Latest news

19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  1 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  1 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  2 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  6 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  6 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1

Андрей Канчельскис: "Остон бугун футбол ҳақида ўйламади" News

Андрей Канчельскис: "Остон бугун футбол ҳақида ўйламади"

"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашуви якунланганидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашди.

- Иккинчи ўйинда ҳам дарвозабон хатолар қилмоқда. Буни тушунтириш оғир. Барчасини ўрганиб чиқамиз. Биринчи ўйинда қандай хатолар қилдик-у, иккинчи ўйинда қанақа хатоларга йўл қўйдик. Албатта, ҳимояда ишончли ўйнашимиз керак. Агарда хато қилмаганимизда, ўйин адолатли 0:0 ҳисоби билан якунланган бўларди. Ҳа, "Навбаҳор" иккинчи бўлимда секин ўйнади дейишингиз мумкин. "Локомотив" катта устунликка эга бўлди. Шу боисдан, уларда кўпроқ вазиятлар бўлди. Мағлуб бўлишни истамагандик, ўйинни қутқариб қолиш учун иккинчи ҳужумчини тушургандик. Бироқ ўхшамади. Нима ҳам дердим, ғалаба билан табриклайман.

Остон Ўрунов бугун футбол ҳақида ўйламади. Унинг оилавий муаммолари руҳий ҳолатига жиддий таъсир ўтказди. Албатта, уни алмаштирганимга ўзим ҳам ачиндим. Вазият шуни тақозо қилгани учун шу ҳолат рўй берди.

Иккинчи бўлимга қадар рақибларга имконият бермадик. Рақиблар бизни ўзларининг паслари билан ёриб ўта олишмади. Шу боисдан голга қадар ҳимоячиларимга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. 

Хатоларсиз ўйин бўлмайди. Аввалига жарима зарбаси, кейинчалик иккинчи қаватда имкониятни бой бердик. Сўнгги зарба берилишига йўл қўйдик. Хатолар занжири туфайли биз мағлубиятимизга сабабчи бўлдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика