Latest news

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  0 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  42 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  13 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  19 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

Андрей Канчельскис: "Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам фикрим ўзгаргани йўқ, Черчесов танлови мутлақо нотўғри" News

Андрей Канчельскис: "Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам фикрим ўзгаргани йўқ, Черчесов танлови мутлақо нотўғри"

Россиялик машҳур мутахассис, "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий футболчиси, айни пайтда "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Андрей Канчельскис яқинда сайтимизга берган интервьюси давомида Россия терма жамоаси, хусусан Станислав Черчесов ҳақидаги фикрларини ҳам билдирганди.

"Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам Станислав Черчесов ва Россия терма жамоаси ҳақидаги фикрим ўзгаргани йўқ. Нима, мундиалда Россия яхши футбол намойиш этдими? Натижа? Кимларни ютдик ўзи? Саудия Арабистони терма жамоасиними? Биз уларни ютишга мажбурмиз. Мисрни ютиш яхши кўрсаткич ҳисобланадими? Йўқ албатта. Биз мундиалда ўйнаш тажрибаси йўқ жамоаларни мағлуб этдик холос. Уругвай Россия терма жамоасининг асл башарасини кўрсатгандику. Натижа ўшанда буткул ўйинга мос бўлганди. Испания эса Жаҳон чемпионатига умуман тайёр бўлмаган ҳолда келди. Тушунарсиз сабабларга кўра чемпионат олдидан мураббийни истеъфога чиқарди. Шунчаки тўпни ушлаб ўтириш учун футбол ўйнаган Испанияни пенальтилар сериясида ютдик.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, биз мундиалга квалификация раундисиз, яъни мезбонлик ҳуқуқи асосида иштирок этдик. Терма жамоамиз ва Черчесовнинг асл кучини энди кўрамиз. Европа чемпионатига чиқиш йўлидаги квалификация раундида ҳаммасига жавоб оламиз. Терма жамоа ва Черчесовга ҳақиқий баҳони энди қўямиз. Умуман, Черчесовнинг тайинлови тўғри ёки нотўғрими, ҳаммаси ошкор бўлади. Ҳамманинг ўз фикри бор. Менимча эса Черчесов танлови бу мутлақо нотўғри бўлган. Буни мен аввал ҳам, ҳозир ҳам айтаман", - дейди Канчельскис. 

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика