Latest news

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  5 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  44 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

Андрей Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман" News

Андрей Канчельскис: "Агар хато гапирган бўлсам, узр сўрашга тайёрман"

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис "Андижон" билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жуда эҳтиросли гапирди.

Мураббийнинг айтган гаплари овозли равишда Телеграм каналларда айланди. Бунинг натижасида ўйин билан боғлиқ гаплар кучайди. Биз эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббий билан боғландик. 

- Андрей Антанасович, Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Андижон"га қарши баҳсдан кейин анча эҳтиросли гапларни айтдингиз. 

- Ҳа, шундай бўлди. Яхши биласиз, футбол - бу эҳтиросларга бой ўйин. Шу боис ўйиндан кейин аччиқ гапларни айтган бўлишим мумкин. Лекин бир нарсани ҳисобга олинг, мен нотўғри гапирганим йўқ. Агар айтган бўлсам, узр сўрашга тайёрман. Ўйинни кўрган бўлсангиз, ҳакам баҳс охирларида аниқ пенальтини бермади. Бу вазиятда тўп рақиб футболчиси қўлига текканди, бироқ ҳакам бунга эътибор бермади. Бу эса жаҳлимни чиқарди. Ҳакам ўйиндан кейин ўша вазиятни кўриб, VAR бўлганида пенальти қўярдим деди. Аммо энди кеч.  


- Ўйиндан кейин клуб ҳакам устидан шикоят ёздими? 

- Ҳа, биз шикоят ёздик ва энди нима бўлишини кутамиз. 


- Шунингдек, сиз рақиб жамоа ўйинни анча чўзгани ҳақида гапиргансиз. 

- Мен тушунаман, ҳозирги кунда ҳаммага очко керак ва бунинг учун жамоалар бор имкониятини ишга солмоқда. Футболда вақтни чўзиш ҳар бир жамоада учраб туриши мумкин. Лекин ҳеч ким биринчи таймдаёқ бу ишга қўл урмаса керак. Ўзи учун керакли натижани қайд этаётган жамоа одатда ўйин охирларида вақтни чўзади. Лекин сал нарсага ётиб олиш бекорга мухлислар эътирозига сабаб бўлади. Стадионга келган мухлис чиройли футбол кўришни хоҳлайди. Мен Англия ва Шотландияда ўйнаган пайтлари футболчининг қачонки қўли ё оёғи синса, майдондан ташқарига олиб чиқиб кетиларди. Ҳозир сал нарсага шифокорлар майдонга тушиб келаяпти, натижада баҳс тўхтаб қоляпти, бу эса ўйинни "ўлдиряпти". 


- Шундай бўлдики, "Навбаҳор" охирги иккита уй учрашувида дуранг қайд этди.

- Ўзимиздан ҳам хато ўтган, омад келмаган вазиятлар бўлди. Мен айбни бошкаларга тўнкамоқчи эмасман. Олдимизда белгиланган вазифа турибди ва шунга эришишни хоҳлаймиз. Яна шуни хоҳлардимки, ҳакамлар ўйинни яхши бошқарса. Ҳакам шундай бошқарсинки, ҳеч кимда уларга нисбатан савол қолмасин. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика