Latest news

14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  4 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  16 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  35 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  4 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3

Андрей Фёдоров ва Камолиддин Мурзоев сентябрь ойи лауреатлари News

Андрей Фёдоров ва Камолиддин Мурзоев сентябрь ойи лауреатлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

Унга кўра Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров 76 очко тўплаб сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Сентябрь ойида Андрей Фёдоров бошчилигидаги “Нефтчи” клуби “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Динамо” ва “Пахтакор” клубларига қарши ўйин ўтказиб барчасида ғолиб бўлди.

Ундан кейинги ўринни 67 очко тўплаган “Насаф” клуби устози Рўзиқул Бердиев банд этди. Қаршиликлар куз фаслининг дастлабки ойида чемпионатда 4та ўйин ўтказиб уларнинг 3тасида ғалабага эришишди.

Кучли учликни “Локомотив” клубининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов якунлаб берди. Абрамов 38 очко тўплади. “Темирйўлчилар” ўтган ойда чемпионатда тўртта ўйин ўтказиб уларнинг учтасида рақибни мағлуб этди.

Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Сентябрь ойида “Навбаҳор”, “Металлург” ва “Сўғдиёна”га қарши ўйинларда жами 3та гол урган Мурзоев сўровномада 46 очко тўплади.

Ундан кейинги ўринни “Бухоро” ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимов банд этди. Ўтган ойда тўртта ўйинда тўртта гол урган футболчи 45 очко жамғарди. Учинчи ўринда “Насаф” клуби сардор Артур Геворкян қайд этилди. Сентябрда 4та ўйинда 3та гол урган туркманистонлик футболчи 43 очко тўплади. 

Сентябрь ойи сўровномаси натижалари

Ўрин    

Мураббий

I

II

III

IV

V

Жами

1

Андрей Фёдоров      

12   

4

-

-

-

76

2

Рўзиқул Бердиев

4

11   

 1   

-

-

67

3

Вадим Абрамов

-

1

9

1   

5      

38

4

Жамшид Саидов

-

-

4

5

6

28

5

Нўъмон Ҳасанов

-

-

2

9

4

28


 

Ўрин     

Футболчи

I

II

III

IV

V

Жами

1

Камолиддин Мурзоев     

7    

1    

1    

1    

2     

46

2

Азиз Ибрагимов

5

2

-

6

-

45

3

Артур Геворкян

1

5

3

4

1

43

4

Евгений Черемисин

1

3

3

1

1

29

5

Баҳриддин Ваҳобов

1

1

3

2

1

23

6

Неманья Йованович

-

1

3

-

2

15

7

Шакер Зуаги

-

1

1

1

3

12

8

Игорь Сергеев

1

1

-

-

2

11

9

Темур Кападзе

-

1

1

-

2

9

10

Мурод Бобожонов

-

-

-

1

2

4

Ким кимга овоз берди. Тўлиқ рўйхат


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика