Latest news

14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  6 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  1 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  11 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  11 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  3 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  13 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  27 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2

Андрей Фёдоров: "Учинчи голдан сўнг “Нефтчи” тўхтади" News

Андрей Фёдоров: "Учинчи голдан сўнг “Нефтчи” тўхтади"

Tags :  Нефтчи
“Нефтчи” – “Насаф” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида фикр билдирди

-  “Насаф”га қарши ўйинга тайёрлаган барча тактик режаларимиз барбод бўлди. Асосий таркибда жиддий йўқотишлар билан ўйинга етиб келдик. Жамоаларнинг айни пайтдаги имкониятларидан келиб чиқиб, ҳисоб ўйинга яраша бўлди деб ўйлайман. Гап ҳисобда эмас. “Насаф”дек жамоани бугун ўйда ютишимиз зарур эди. Афсус. Учинчи голдан сўнг “Нефтчи” тўхтади. Энди қароргоҳимизда ўйинни кўриб, таҳлил қиламиз ва навбатдаги баҳсларга тайёрланамиз. Бойдедаевни танқид қилишди? Танқидни қабул қиламиз. Бугун нафақат Илҳом балки бутун жамоа ёмон ўйнади. Йигитларда ўзига бўлган ишонч йўқ. Бу ҳолат “Бунёдокор”га қарши баҳсдан сўнг пайдо бўлганди. Ўртоқлик ўйинлари ва машғулотларда ўзини кўрсатаётган йигитлар нима учун расмий ўйинларда ўзини кўрсата олмаётганига тушунмаяпман. Ҳозир футболчиларни мағлубиятда айблаб, босим ўтказмайман. Аксинча, футболчиларни руҳини кўтаришга ҳаракат қиламан, - деди Фёдоров.

Ҳожиакбар ЖАББОРОВ ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика