Latest news

21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  9 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик" News

Андрей Фёдоров: "Ўйинни яхши бошлаб, ёмон тугатдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Нефтчи"га (1:1) қарши учрашувдан кейин "Локомотив"да бош мураббий в.в.б. Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги баҳс одамда икки хил тасаввур қолдирди. Ўйинни яхши бошладик, ёмон тугатдик. Эрта урилган гол йигитларни руҳий томондан сокинлаштирди, бу гол бизга кўпроқ негатив эмоциялар тақдим қилди. Асосийси, ўз темпимизни сақлаб қолишга интилдик. "Нефтчи" эса темпни туширишга ҳаракат қилди. Биласиз, 8-9 кишилк ҳимоядан ўтиш қийин.

Футболдаги қонун бугун ҳам исботини топди: "Сен урмасанг, сенга уришади". Бу ўйин орқали янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини билиб олдим. Кейинги баҳс жуда қийин ўтади. "Бухоро" ўз майдонида анчагина кучли ўйин кўрсата олади. Энди ҳафсалани туширмасдан, кейинги баҳсда барча қуролларни ишлатиш керак.



Катта танаффусдан кейин ўйинимиз бироз ўхшамаяпти. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам шундай бўлганди. Йигитларда ўйин процесси бузилмоқда. Нима ҳам қилардик, формат шундай.

Погребняк? Мураббий ҳеч қачон мамнун бўлмайди. Бугун унинг "Локомотив" футболчиси сифатидаги биринчи расмий учрашуви бўлди. Йиғинларда яхши тассурот қолдирганди. Уни фақатгина машғулот учун олиб келмаганмиз. Николайнинг хизматларидан кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ютиш учун биргина гол камлик қилди. Яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Тезкор урилган голдан кейин секинлашдик. Сўнгги дақиқаларда "Нефтчи" голга анчагина яқинлашди. Барчаси шунга бораётганди. Голга ўзимиз сабабчимиз. Ушбу баҳс бизга керак эмас, йўқотилган очколар ҳеч нарсани англатмаслигини ҳисобга олиб, ўзимизни овутамиз. Ҳеч нима бўлмади. Энди Бухорода бўладиган қийин ўйинга жиддий тайёрланамиз".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика