Latest news

16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  2 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  13 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз" News

Андрей Фёдоров: "Омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг «Нефтчи» жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Федоров ўйин ҳақида тўхталди.

«Кутганимиздек, жуда оғир учрашув бўлди. «Динамо» турнир жадвалида пастки ўринларда эканлиги учун фақат ғалабани кўзлашини билардик. Шу боис, қарши ҳужумга эътибор бердик. Очиғини айтаман, омадимиз келди ва сафардан ғалаба билан қайтаяпмиз» - дея гап бошлади меҳмонлар мураббийи. «Ўйин давомида якка курашлар кўп бўлди. Жамоам кўрсатган ўйиндан қониқмадим, аммо натижа хурсанд қилди. Бугун омад биз томонда бўлди.

Кетма-кет ғалабадан кейин тўртинчи ўрин учун курашамиз, аммо ҳали Осиё майдонларида тўп суриш ҳақида ўйлашга жуда эрта. Асосийси ҳар бир ўйинда тушиб, ғалаба қозониш. Бугун кўрдикки, Олий Лигада етакчиларни айтмаганда, қолган жамоаларнинг ўйин савияси бир хил. Пенальти ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша вазиятда нима бўлганлигини кўролмай қолдим. Шу боис бу ҳақда аниқ фикр айтишим қийин.

Очиғини айтсам, «Динамо» жамоаси шундай ўйини ва таркиби билан турнир жадвалининг пастки ўринларида эканлигига ҳайронман. «Динамо» менда жуда яхши таассурот қолдирди» - дея фикрини якунлади Фёдоров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика