Latest news

07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  5 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  11 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1

Андрей Фёдоров "Нефтчи"дан кетишга тайёрлигини айтиб ўтди News

Андрей Фёдоров "Нефтчи"дан кетишга тайёрлигини айтиб ўтди

"Нефтчи" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

- Биринчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни футбол деб аташим қийин. Бу футбол эмас. Чунки хар тарафлама рақиб биздан устун келди. Бу ҳолатни нима билан боғлиқ эканлигини ҳозир изоҳлаб бера олмайман. Руҳий жиҳатдан ўйинларга тўлиқ тайёр бўла олмаяпмиз. Бу борада қанча ишламайлик ижобий ўзгариш кузатилмаяпти.

Ўтган йилнинг сўнггидаги мағлубиятли натижалар ва бу йилги муваффақиятсизликларга мен жавобгарман. Аслида Фарғона клубининг имкониятлари ёмон эмас. Бироқ машғулотлардаги жамоани расмий ўйинларда умуман таниб бўлмай қоляпти.  Деярли ярим жамоа футбол ўйнашни унутиб қўйгандек тасаввур уйғотмоқда.  Хозирги ҳолатда жамоани руҳлантириб юборадиган қандайдир жиддий чора кўриш керак.

Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда бир қарорга келдим. Агар менинг жамоадан кетишим "Нефтчи"нинг кейинги натижаларига ижобий таъсир ўтказса мен бу қарорни қабул қиламан ва бунга тайёрман, - деди Фёдоров.


“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика