Latest news

08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2

Андрей Фёдоров: "Наманганда ажойиб ўйин бўлади" News

Андрей Фёдоров: "Наманганда ажойиб ўйин бўлади"

Суперлиганинг 1-тури доирасида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Барчани бошланган янги мавсум билан табриклайман. Ўйин тугаганидан кейин кийиниш хонасида Йигитларга фақатгина натижа ёққанини айтдим. Мавсум бошланишидан олдин барча жамоалар 1-турда юқори куч билан тушишини кутгандим. Бугун кўплаб вазиятлар яратганимиз мени қувонтирди. Ўйин сифатини яхшилаш борасида кўплаб ишлар олиб боргандик. Жамоанинг катта қисми ўзгарган. Улар ҳали жамоа тарзида шакллана олишмади. Шу боисдан қўлга киритилган қийин ғалаба билан уларни табриклайман. Олдиндаги катта мавсумни ғалаба билан бошлаганимиз уларга катта иштиёқ беради.

- Жамоа "Истиқлол"га қарши ўйинда кичик ҳисобда ютқазди. Бугун эса кичик ҳисобдаги ғалаба. Нима деб ўйлайсиз натижа алдамчи бўлиши мумкинми?
- Мен ҳам жамоанинг ўйинлари бундан-да яхши бўлишини истайман. Бу фақатгина 1-тур. Олдинда катта мавсум бизни кутиб турибди. Барча ўйинларни 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашга ҳам йўқ демасдим.

- "Локомотив" биринчи таймда, "Андижон" эса иккинчи бўлимда яхши ўйнади. Ёки иккинчи бўлимда "Локомотив" "Андижон"дан кўра ёмон ўйнади деган фикр тўғрими?
- "Локомотив" иккинчи бўлимда "Андижон"дан кўра ёмон ўйнамади. 2:0дан кейин биз ўйинни қайта қуришни бошладик. Иккинчи бўлимда йигитларнинг олдига қўйган мақсад ўзгарди ва бошқача тактикаларни ишлатдик. Рақибнинг голидан кейин эса натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик.

- "Локомотив"нинг марказидаги футболчилар кучсизроқ. Жамоа шу ярим ҳимоячилар билан чемпионлик учун кураша оладими?
- Бошида айтганимдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам биз чемпионлик учун курашамиз. Мен учун энг яхши футболчилар жамоамдагилар. Ҳар доим кўп нарса, яъни, тайёргарлик, ўйиннинг кайфияти, рухи рақибнинг савиясига боғлиқ бўлади. Масалан, футболчиларга ҳам бошқача вазифалар топширилади. Жамоадагиларнинг имконияти юқори. Мавсум давомида бундан унумли фойдаланамиз.

- Кахи Махарадзе марказда яхши ўйин кўрсатарди. Нима учун уни айнан марказий ҳимояда ўйнатяпсиз?
- Кахи жамоанинг энг тажрибали футболчилардан бири. У ҳали ўзининг юқори жисмоний ҳолатига кира олмади. У қайси позиция бўлса ҳам юқори савияда ўйнайди. Ҳозирча у ўйинларга тўлиқлигича тайёр эмас. У билан бу борада ишлаяпмиз.

- "Локомотив" келаси турда "Навбаҳор" майдонига сафар уюштиради ва ўйинда аншлаг бўлиши кутилмоқда. Ушбу ўйиндан нималарни кутяпсиз?
- "Навбаҳор"га қарши ажойиб ўйин бўлишини кутяпман. Сўнгги йилларда "Навбаҳор"да катта ўсиш бўлди. Мухлислар эса жамоага катта куч бермоқда. Намангандаги ўйин мухлисларга катта завқ бериши аниқ.


Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика