Latest news

08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  17 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2

Андрей Фёдоров: "Кутганимдек қизиқарли ўйин бўлди" News

Андрей Фёдоров: "Кутганимдек қизиқарли ўйин бўлди"

Суперлиганинг 19-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши кечган баҳсдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида "Локомотив"да бош мураббий вазифасини бажараётган Андрей Фёдоров иштирок этди.

- Ўйин олдидан шундай қизиқарли баҳс бўлишини кутгандим. Ўзбекистонда неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган бўлсам, "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоаларининг ўзаро ўйинлари ҳар доим шундай руҳда ўтиб келган. Бунда майдон, учрашув ўтказилиш жойининг фарқи йўқ. Барчаси ажойиб тарзда кечади. Бу клублар бир неча йиллардан буён ҳужумкор ўйин кўрсатиб келишмоқда. Гол уриш учун вазиятлар анчагина бўлди. Шунчаки, кўпроқ гол урган жамоа ғолибликка эришди. Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатгани учун жамоаларга раҳмат айтаман.

Анзур Исмоилов: "Бугун иккита ажойиб жамоа ўзаро тўқнаш келди. Томонлар анчагина кучли ўйин кўрсата олди. Менимча, ғалабада маҳоратнинг ўрни билинди. "Бунёдкор" ёш ва кучли футболчилардан тузилган ажойиб жамоа.

Биринчи бўлим якунида тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтди. Гол бор эди. Ҳеч кимга эътироз йўқ".

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика