Latest news

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  34 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  7 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Андрей Фёдоров: "Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди" News

Андрей Фёдоров: "Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди"

Coca Cola Суперлигаси 4-турида "Металлург"дан учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан кейин тезда тахлил қилиш қийин. Сўнгги йиллар давомида "Металлург"га қарши ўйинлар қийинлашиб кетмоқда. Бугун ҳам шундай бўлишини кутгандик. Статистикага эътибор берсак, одатда биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалабага эришмоқда. "Металлург"дан шундай ўйин кутгандик, чунки жамоа охирги пайтларда "Локомотив"га қарши катта куч билан ўйнамоқда. Бизда эса муаммо шундай бўляптики, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди. Ўшанда ўйин бошқача нотада кетарди. Шунингдек, ўйинни ўзгартириш учун бизда ижобий ҳиссиётлар етишмади.

Ундан ташқари, ҳужумда агрессивлик ва курашувчанлик ҳам бизда унчалик ўхшамади. Ҳозирча ёшларнинг бундай ўйинларда ўзини кўрсатиши учун маҳорати етишмаяпти. Ёшлар ўйиндан ўйинга энди улар ҳам тажриба тўплаб боришади. Шунингдек, жамоа ҳам секин-секин юқори жисмоний ҳолатини тиклаб олади. "Локомотив" менга қадар ҳам шундай ҳужумкор ўйин кўрсатган ва бундан кейин ҳам бу услуб ўзгармайди. Бундай ўйнаш жуда-жуда қийин. Биз ўз принципларимизда қоламиз. Шундан сўнг натижа ҳам келади. Буни кўп кутмаймиз.

Учта гол - "Локомотив" учун жуда кўп. Бу ғалабада "Металлург" посбонининг ўрни жуда катта. У бизнинг кўплаб зарбаларимизни қайтарди ва голлардан асраб турди.



Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика