Latest news

15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  2 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  17 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  35

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик" News

Андрей Фёдоров: "Финалда биз кучли эдик"

“Нефтчи” – “Қизилқум” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кескин курашларга бой ўйин бўлди, - деб гап бошлади Фёдоров – Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Уларнинг ўйинидан қониқдим. Фақат бугун улар кўп хис-хаяжонга берилишди. Балки ушбу ҳолат уларнинг чиройли футбол кўрсатишига ҳалал бергандир.  Футболчи эхтиросларини жиловлай билиши керак. “Ҳоким кубоги” турнири тайёргарлик вазифасини ўтаб берадиган мусобақа бўлсада йигитлар финал беллашувида борини бериб, юракдан ўйнашди. Уларга раҳмат. Натижадан эса қониқдим. Фикримча, финалга хос ўйин бўлди. Ўтган йили “Нефтчи” финалда осон ғалабага эришганди. Бу сафар эса зафар қучишимиз осон бўлмади.

- Яна янги ўйинчилар оласизми ?  

- Селекция давом этмоқда.  Тошкентдаги йиғин давомида яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказамиз. Янги номлар бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Бугун кимни ўйини сизга ёқди ?

- Алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Бугун бутун жамоа чин юракдан ўйнади. Яхши таркибимиз бор. Улар билан юқори натижадар қайд этиш мумкин. Фақат ишлашда давом этиш лозим.

- Сардор Эминов бугун фаол ўйнади. Уни мухлислар иккинчи Акмал Холматовга қиёслашмоқда...

-  Эътибор учун раҳмат. Ҳақиқат ҳам Сардор яхши ўйинчи.

- Ўйин тақдирини ягона пенальти ҳал қилди.  Тортишувли пенальти ҳақидаги фикрингиз ?  

- Ўша вазиятни яққол кўрдим. Пенальти бор эди. Футбол қоидалари бўйича, жарима майдони ичида тўп қўлга текса ҳакам пенальти белгилаши керак. “Қизилқум” футболчиларининг норозилигини тўғри тушунаман. Ҳакамнинг ушбу қарори уларнинг зарарига ишлади.

- Рақиб легионерлари “Қизилқум”га устунлик берди деб ўйлайсизми ?

- Йўқ, “Қизилқум”нинг хорижий вакилларини яққол устун тарафини кўрмадим. Деярли “Нефтчи”нинг махаллий футболчилари улардан яхши ўйнади. Бу менинг шахсий фикрим. Футболда оддий қоида бор. Ким ўйинга яхши тайёрланса ва кучли бўлса ўша ғалаба қозонади. Демак, “Нефтчи” “Қизилқум”дан кучли экан, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика