Latest news

16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  0 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  0 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  2 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  2 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман" News

Андрей Фёдоров: "Эртага "Пахтакор"га мухлислик қиламан ва рақибни ўрганаман"

"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар Андрей Фёдоров иштирок этди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўтган йилга нисбатан анчагина кучайганини кеча ҳам айтгандим. Ҳимояда анча яхши ўйнай бошлади. Биринчи таймда режаларимиз амалга ошди, аммо кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар улардан фойдаланганимизда ўйин охири бунчалик ҳаяжонли бўлмас эди", - дейди Андрей Фёдоров.

"Биринчи таймни қониқарли ўтказдик деб ўйлайман. Ўйинни назорат қилдик, иккинчи таймда эса рақиб вабанкка борди. Хатолар устида ишлаймиз. Кейинги баҳсларда иккинчи таймда ҳам яхши ва тажовузкор ўйнашга ҳаракат қиламиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.




- Искандеров иккинчи таймда жуда кўп хато қилди. Унинг ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи таймда у яхши ўйнади ва барча кўрсатмаларимизни бажарди. Балки иккинчи таймда чарчаб қолгандир. Захирада ҳужумкор ўйинчилар Шоғуломов ва Омонов қанот футболчилари, шу боис Искандеров алмаштирилгач, Мирзаев майдон марказига ўтди.

- Нима учундир ўзбек футболчиларига совуққонлик етишмайди. Мутахассис сифатида нима дея оласиз?

- Барча футболчилар ҳақида айтишим қийин. Балки рақибнинг кучли прессингига тайёр бўлмагандирмиз. Иккинчи тайм бошида "Ал Ваҳда" ҳужумчилари ҳимоячиларимизни босим остида ушлаб туришди.

- "Ал Ваҳда" ўйинни бошқарди, "Локомотив"нинг жисмоний ҳолати қандай?

- "Ал ваҳда" ўйинни бошқармади, бизнинг жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши.

- Эртага "Пахтакор" ўйнайди. Сиз бу ўйинда "Пахтакор"га мухлислик қиласизми ёки навбатдаги рақибни ўрганасизми?

- Биринчи навбатда мухлислик қиламан ва биринчи навбатда "Пахтакор"ни ўрганаман (кулади).



- Савол Абдухолиқовга, мавсумни ажойиб бошладингиз. Терма жамоага эса чақирилмаяпсиз. Бу савол сизни қийнайдими?


Андрей Фёдоров: - Уни чақиришдику. Март ойидаги йиғинга уни терма жамоага чақиришди.

Темурхўжа Абдухолиқов: - Нима дейишга хайронман. Терма жамоанинг ўз бош мураббийи бор. Ўзбекистонда ҳужумчилар кўп. Чақиришса ватаним жамоасида боримни бериб ўйнайман. "Локомотив"нинг олдида жуда кўп ўйинлар бор, ОЧЛ, Суперлига, кубок...

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика