Latest news

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  47 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  3 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Андрей Фёдоров: "Бу биз учун кучли руҳий зарба бўлди" News

Андрей Фёдоров: "Бу биз учун кучли руҳий зарба бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйинни шарҳлаш оғир, нимага дейсизми сабаби иккинчи ўйиндирки катта ташаббусга эга бўлиб мағлуб бўлдик. "Сўғдиёна"дан шундай ўйин кутгандик, аммо ўтказилган голларда ўзимиз хато қилдик. Биринчи ўйинда бўлгани каби кўп имкониятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. "Металлург" билан ўйиндан кейин хулоса чиқаргандик ва 4 кун давомида ҳужумларни якунлаш устида жиддий ишлагандик.

Ҳимояда ҳеч қачон бундай ўйнамагандик. Ҳозир руҳий ҳолат яхши эмас, аммо таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва бундай вазиятдан чиқиб кетишга ишонаман. Бу ҳолатга тушиб қолишимизга фақат ўзимиз айбдормиз, бошқа ҳеч ким. Бундан чиқиб кетиш йўлларини излаймиз.

Такрорлайман бу кучли руҳий зарба бўлди. Буни тажрибали футболчилар ўзларига олишлари керак.

Марат Бикмаев кейинги ўйинга тайёр бўлса керак. Унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш ҳисобланади. Аслида бугунги ўйинга тайёрлагандик, аммо таваккал қилишга шошилмадик.

Мавсум бошида кўплаб етакчиларнинг кетиши қанчалик таъсир қилади? Албатта бу жуда оғир ҳолат. Бошқа футболчилар билан мавсумга тайёргарлик кўрасиз ва улар кетиб қолишса режаларимиз ўзгариб бораверади. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев ва Олег Зотеев каби футболчилар клубни тарк этишди. Аммо такрорлайман олдинга интилиш керак. Афсуски ҳозир уларни ўрнини боса олмаймиз, бироқ эртами-кечми ўринбосарлар чиқишади", - дейди Андрей Фёдоров.



Rating: -45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика