Latest news

15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  0 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0

Андрей Фёдоров: "Асосийси мағлуб бўлмадик" News

Андрей Фёдоров: "Асосийси мағлуб бўлмадик"

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида "Локомотив" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Икром Алибоев қатнашди.

- Асосийси бугунги учрашувда мағлубиятга учрамадик. Биз бунданда яхшироқ ўйнашимиз керак, бунга мажбурмиз. Бундай рақиблар билан баҳслардаги дуранг - бизни қониқтирмайдиган натижа десам нотўғри бўлмайди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юбораётган ўйинлар бизда кўп кузатилмоқда. Унда рақиблар ҳимояда кўп сонли футболчилар билан ўйнашмоқда. Аммо айрим учрашувларда биз натижани қўлга кирита оляпмиз.


Бугун "Қизилқум" ҳимоясида футболчилар анчагина кўп бўлди. Улар ўз жарима майдонлари яқинида тартибли ўйин кўрсатишлари натижасида шогирдларим кўплаб зарбалар бера олишмади. Агарда рақиблар очиқроқ ўйин намойиш қилишса, зарбаларимиз ҳам кўпроқ бўларди.

Тўхтахўжаевнинг кичик жароҳати бор эди. Шу боисдан уни эртароқ алмаштирдик.

Албатта, ҳар доим янги футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз. Улар бизнинг даражамиздан ҳам кучлироқ бўлиши керак.

Айни дамда барча легионерларимиз кучли. Нивалдо анча ўйинларни ўтказиб юборди ва шу сабабли унинг ўйинлари ўхшамаяпти. Чо Сук Жани ўз уйига кетказиб юбордик. У ҳам яхши савияли футболчи, бироқ у бегона давлат футболини, бегона тилни ўргана олмади. У ўз мамлакатини, яқинларини соғинди ва шу боисдан у раҳбариятга келиб, кетишини ва ўзининг ўрнига бошқа футболчи олиб келишни айтди.

Икром Алибоев: "Бугунги учрашув қийин бўлди. "Қизилқум" биз кутгандан ҳам яхшироқ ўйин намойиш қилди. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаётган бир вақтда улар қарши ҳужумда бизни жазолашди. Бугун мағлубиятга тенг дурангни қайд этдик.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика