Latest news

01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   1 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:30Испания кубоги. "Атлетико" ва "Барселона" финал учун жангга киришишди (онлайн ҳисоб)  30 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  2 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 23:12Италия кубоги. "Милан" – "Интер". Дерби учун таркиблар аниқ  2 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  45 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

Андрей Деркач: «Қизилқум» жамоасига нафим тегса бундан хурсанд бўламан» News

Андрей Деркач: «Қизилқум» жамоасига нафим тегса бундан хурсанд бўламан»

Олий лига тўққизинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) учрашувидан сўнг, мезбонларнинг украиналик легионери Андрей Деркач ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

—Охирги икки турдаги омадсизликдан сўнг, мухлисларимизга ғалаба тақдим қилганимиздан жуда мамнунмиз, — дейди Андрей Деркач. — «Андижон» — чемпионатнинг шаклланган ва кучли жамоаларидан бири саналади. Ўтган йилги мавсумда бу жамоани Навоийда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Ўшанда менинг киритган ягона голим кончиларга муҳим уч очкони туҳфа қилганди.

Бу галги учрашувда кутилмаганда жамоадошим Георгий Квесиешвили ўз дарвозамизни ишғол этиб қўйди. Автоголдан ҳеч ким кафолатланмаган. Шу боис, биз саросимага тушиб қолмадик. Орадан кўп ўтмай, рақиб дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирдим. Бундан руҳланиб олти дақиқа ўтар-ўтмасдан ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман.

Навоийда аҳил ва иноқ жамоа шаклланган. Бу ердаги шарт-шароитлар ва мухлисларнинг фаоллиги бизни фақат ғалаба сари ундаяпти. Бир неча йилдирки, «Қизилқум» жамоаси таркибида ўйнаяпман. Жамоамга нафим тегса, бундан фақат хурсанд бўламан.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика