Latest news

14:41Жота ва гуллар  1 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   0 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  10 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  12 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1

Андрей Демченко: "Ўйлайманки, олий лигада қоламиз" News

Андрей Демченко: "Ўйлайманки, олий лигада қоламиз"

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Обод" - "Локомотив" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей ДЕМЧЕНКО ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рақиб кучли, ўйинни яхши ташкил қиладиган футболчилардан иборат жамоа, шу боис бугун бизнинг ҳимоямизда бир қатор камчиликлар кўринди, муаммоларга дуч келдик. Шунинг учун ҳисоб адолатли бўлди, деб ўйлайман. Афсуски, биттагина гол урдик. Тан олиш керак, таркимиздаги футболчиларнинг савиясини рақибники билан солиштириб бўлмайди. Агар очколик бўлганимизда қаҳрамонга айланардик, аммо бундай бўлмади.

Тўғри, битта гол урдик, лекин очиғини айтаман, ҳисоб 0:3 кўринишини олганидан кейин рақиб хотиржамликка берилди ва бизга ўйнаш имкониятини яратди. Биз шундан фойдаландик. Фикримча, улар охиригача катта куч билан ҳаракат қилишганида бизга осон бўлмасди, гол уришимиз ҳам қийин кечарди. Аммо айтишим лозим, ўша битта гол ҳам бизни хурсанд қилди, чунки гол ура олдик.

Жисмоний ҳолатдаги муаммолар? Бизда иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида вақт кам эди. 15 кун ичида ҳам жамоа тузишимиз, ҳам ташкилий ишларни жойига қўйишимиз лозим эди. Аниқроқ тушунтиришга ҳаракат қиламан: биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кузата олмадик, ким футбол ўйнай олса, ўзимизнинг "сомалётга" таклиф қилдик. Энди расмий ўйинларда уларнинг ҳолатини кузатиб боряпмиз.

Олдимизда икки ҳафталик танаффус бор. Бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Барча камчиликлар борасида ишлаймиз. Ҳозир жамоада қандайдир ўзгариш қилишимиз шарт! Чунки шундай қилмасак бўлмайди. Ўринбосарлар таркибида иқтидорли ўйинчилар бор. Уларни таркибга жалб қиламиз, имкони борича уларга ҳам имконият берамиз. Қисқаси, ҳозирги вазиятдан чиқишга уринамиз. Мақсадимиз олий лигада қолиш, ўйлайманки, буни уддалай оламиз. Ҳали биз очко олишимиз мумкин бўлган рақиблар бор. Агар Олмалиқдаги ва бугунгидек ўйин намойиш қилсак, ўзимизга керакли очколарни жамғара оламиз.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика