Latest news

17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  0 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  2 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  9 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси News

Андрей Мельничук - "Динамо"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси

Жорий мавсумдан бошлаб «Динамо» жамоаси ва мухлислар клуби янги лойиҳага қўл уришди.
Энди бу йилдан бошлаб ҳар ой якунига кўра, «Динамо» футбол клубининг расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, ҳар ойнинг энг яхши футболчиси аниқланади. Хусусан, март ойи якунларига кўра, клуб расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, жамоамиз мухлислари дарвозабон Андрей Мельничукни март ойининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ваъда қилинганидек, «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини олдидан унга мухлислар номидан эсдалик совға топширилди.

Таъкидлаш жоизки, учинчи мавсумдирки «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Мельничук дарвоза чизиғидаги ишончли ўйинлари билан жамоа ишончини қозониб сардорлик боғичига эга саналади.

Умумий 364 нафар овоз тўпланган сўровномада, 137 нафар мухлис ўз овозини айнан украиналик посбонга берган. Бу 37,6% деганидир. Иккинчи ўринда қайд этилган Санъат Шихов эса 81 (22.3%) овоз жамлаган. Учинчи ўринни эгаллаган самарқандлик яримҳимоячи Сирожиддин Сайфиев эса 55 та овоз (15,1%) билан кучли учликни якунлаб берган.

Шунингдек, «Сўғдиёна» дарвозасига гол урган Зайниддин Тожиев 47 (12.9%), «Металлург» билан ўйинда голга муаллифлик қилган - Ғулом Урунов 26 (7.1%), ишончли ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ҳимоячи - Илдар Маматказин 12 (3.3%) ва Зоминда дастлабки голни киритган Акмал Холмуродов 6 (1.6%) овоз тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси март ойида учта учрашув ўтказиб, 1 мағлубият («Насаф» - «Динамо» 1:0) ва икки ғалабага («Динамо» - «Металлург» - 2:0, «Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:3) эришди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика