Андрей Кожокарьнинг рақами неччи?
12 apr 2014 02:37
News
Андрей Кожокарьнинг рақами неччи?
"Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувининг қайдномасида "темирйўлчилар" футболчиси Андрей Кожокарьнинг рақами 14 - деб ёзилди ва у майдонга 14 - рақам остида майдонга тушди. Қизиғи шундаки, "Локомотив" жамоаси мавсум олдидан ўтказилган тақдимот маросимида ушбу футболчига 87-рақамини топширган эди. Андрей Кожокари чемпионатнинг 2-турида "Насаф"га қарши ўйинда айнан 87 рақам остида ҳаракат қилган. Лекин ПФЛ сайтида Олий лига клубларининг заявкасида Кожокарь 14 - рақам деб кўрсатилган. Шу ўринда яна бир хатолик. "Локомотив"нинг ПФЛ сайтида турган заявкасида иккита футболчи Миршоҳид Алимов ҳамда Андрей Кожокарь 14 - рақам остида ҳаракат қилиши белгиланган. Бу хатолик бўйича ПФЛ қандай чора кўраркин?
"Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви қайдномаси
"Бунёдкор" - "Локомотив" ўйинида Кожокарь ушбу рақамда ҳаракат қилди
"Локомотив" расмий сайтидан "скриншот"
ПФЛ сайтидаги "Локомотив" - "Насаф" ўйинидаги таркиблар
ПФЛ сайтидаги "Локомотив" заявкаси кўриниши
Тақдимот маросими. Андрей Кожокарьга 87-рақам топширилмоқда. Эгнидаги кийимда эса 14-рақам турибди
Шаҳбоз Беғамов
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments