Latest news

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  4 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  215 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган» News

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган»

Янги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби таркибига маҳоратли футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Жумладан, куни кеча темирйўлчилар эндиликда Кишинёвнинг «Зимбру» клуби собиқ футболчисига айланиб улгурган маҳоратли ярим ҳимоячи Андрей Кожокарь билан бир йиллик шартномага имзо чекишди. Шу муносабат билан Молдова терма жамоаси аъзосига мамлакатнинг таниқли www.moldfootball.com портали мухбири бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида ана шу интервьюни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

- Андрей, сизни Ўзбекистонда қандай кутиб олишди? Дастлабки таассуротлар қандай?
- Ўзбекистонда мени жуда яхши кутиб олишди, бу ерда ҳаммаси ажойиб. Клуб раҳбарияти футболчилар ўйиндан бошқасига чалғимасликлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Барча мақсад клуб олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган. Тошкент шаҳри эса худди Кишинёвга ўхшайди, аммо бизда ҳаракат кўпроқ, чунки шаҳримиз нисбатан ихчам. Тошкент эса аксинча, анча кенг ва чиройли экан. Эҳтимол, бу ерда оилам ҳам бўлганида ўзимни худди уйдагидек ҳис қилармидим?! Шунингдек, бу ернинг таомлари ҳам жуда мазали.

- «Локомотив» варианти қандай пайдо бўлди?
- Айтиш мумкинки, мутлақо кутилмаганда. Менда Янги йилдан кейин фаолиятимни давом эттириш учун бир нечта вариантлар бор эди. Аммо, бехосдан дўстим, ҳозирда ФИФА агенти сифатида фаолият кўрсатаётган Мамука Ломидзе қўнғироқ қилиб қолди. У айни пайтда Дмитрий Градиленко билан ҳамкорлик қиляпти. Мамука мендан Тошкентнинг «Локомотив» клубида омадингни синаб кўрмайсанми, деб сўраб қолди. Бунинг устига жамоага таянч ярим ҳимоячи зарур экан. Фақат жавобни тезда айтишим лозим эди. Мен умр йўлдошим билан маслаҳатлашдим ва Ломидзега қўнғироқ қилиб рози эканимни айтдим. Дарҳол авиачиптага буюртма бердик ва эртасига эрталаб Тошкентга учиб кетдим.

- Нега ўзингиз учун экзотик саналган мамлакат таклифини қабул қилдингиз?

- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини шу жамоани кузатиш билан ўтказдим, негаки жамоада менинг яқин дўстим Александр Оника тўп сурарди. У билан доимо гаплашиб турамиз. Оника орқали бу клубда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб турардим. Мен доимо дўстларим ўз клублари сафида қандай тўп суришаётгани билан қизиқиб тураман, янгиликларни кузатиб бораман, агар дўстларим гол урса муваффақияти билан табриклайман. Мен ўтган мавсумдаёқ «Локомотив» чемпион бўлишини жуда хоҳлагандим. Аммо, уларни унвондан атиги бир очко ажратиб қолди. Бу эса мени жамоага жалб қилди, чунки «Локомотив» ушбу мавсумда ҳам чемпионлик учун курашади. Қолаверса, мени Осиё Чемпионлари лигаси ҳам қизиқтириб қолди. Ва албатта бу ерда масаланинг молиявий жиҳати ҳам муҳим роль ўйнади.

- Сизнинг «Зимбру» клуби билан шартномангиз бор эди. Бу масалани қандай ҳал қилдингиз?

- Ҳа, менинг «Зимбру» билан бир йиллик шартномам бор эди. Аммо, уни имзолашда агар менга қишки трансфер ойнасида манфаатли таклиф бўлса қаршилик қилмаслигига келишиб олгандик. Шу боис «Зимбру» клуби раҳбариятига ваъдасида турганлиги ва менга қаршилик қилишмагани учун миннатдорчилик билдираман. Биз қўл қисиб бир-биримизга муваффақият тиладик. Албатта, жамоадан кетиш осон бўлмади, аммо ҳаёт шундай қурилган. Бу жамоада садоқатли мухлислар бор ва умид қиламанки, «Зимбру» уларни ўз ғалабалари билан хушнуд этади. Мен эса ўз навбатида жамоа ўйинларини кузатиб бораман ва улар учун қайғураман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика