Latest news

16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   3 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17

Андрей Фёдоров “Нефтчи”да иш бошлади! News

Андрей Фёдоров “Нефтчи”да иш бошлади!

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Фарғона футболи тарбияланувчиси Андрей Фёдоров куни-кеча “Нефтчи” ФК қароргоҳига ташриф буюрди.
Профессионал футболчилик фаолиятининг илк йилларини айнан “Нефтчи”да ўтказган Фёдоров жамоа базаси ва стадиони билан танишиб чиқди ва умуман ўзи учун қадрдон бўлган клубнинг бугунги куни билан қизиқди.

 1998 йили футболчилик фаолиятида туб бурилиш ясаб, Россия чемпионатига йўл олган Фёдоров у ерда ўзига яраша ҳурмат қозонгани барчага яхши маълум. Айниқса унинг “Рубин”да футболчи сифатида ўтказган 8 мавсуми самарали кечган десак муболаға бўлмайди. Козон жамоаси таркибида 100дан зиёд учрашувда майдонга чиқиб, ўз активига 15та гол ёздириб қўйган собиқ ҳимоячи 2012 йилдан айнан ушбу “Рубин” клубида селекция бўлими бошлиғи сифатида иш бошлади.

Жамоанинг собиқ бош мураббийи Қурбон Бердиевнинг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган Андрей Витальевич ўзи учун янги бўлган лавозимда бир йил ишлади.

Яқинда Фёдоров “Нефтчи” ФК офисида бўлиб, клуб раҳбарияти билан учрашди. Ўзаро суҳбатдан сўнг, Андрей Витальевичнинг жамоамиз мураббийлар штабида ишлаши маълум бўлди.

 

Фёдоров эндиликда бош мураббий Мурод Исмоиловга яқин маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беради ва шу билан бирга селекция ишлари бўйича ҳам шуғулланувчи шахсга айланди.

 

Ёдингизда бўлса клуб раиси Тоҳир Кападзе “Нефтчи”да иш бошлаган кезларида жамоага маҳаллий мураббий ва футболчиларни жалб этиш асосий мақсадларидан бири эканлигини айтиб ўтганди. Кўриб турганингиздек “Нефтчи” таркибида илгари футболчи сифатида 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган Фёдоров эндиликда мураббий сифатида жамоага хизмат қиладиган бўлди.

Унинг жамоада иш бошлашини клуб раиси қуйидагича изоҳлади: - Ҳаммага яхши маълумки, Андрей Фёдоров Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг футболчи сифатида эришган ютуқлари таҳсинга лойиқдир. Албатта бундай профессионал ёш мураббийнинг жамоамизда фаолият юритиши фойдадан холи эмас. Фёдоровнинг бой тажрибаси “Нефтчи”га асқотади. Шунинг учун ҳам уни мураббий сифатида жамоага қайтаришга қарор қилдик - дейди Тоҳир Кападзе.   


Дарвоқе, бугун машғулотдан олдин Андрей Витальевич мураббий сифатида футболчиларга таништирилади.

Маълумот учун:
Фёдоров Андрей Витальевич
Туғилган йили: 10.04.1971
Туғилган жойи: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри
Фуқаролиги: Ўзбекистон, Россия
Бўйи: 185
Вазни: 80

Футболчилик фаолияти:

Жамоа

Йили

Ўйин

Гол

“Автомобильчи” (Ўзбекистон/Қўқон)

1989-1991

44

2

“Нефтчи” (Ўзбекистон/Фарғона)

1992-1995

114

31

“Нефтчи” (Ўзбекистон/Фарғона)

1997

24

5

“Алания” (Россия/Владикавказ)

1998-1999

42

1

“Балтика” (Россия/)

1999

14

0

“Рубин” (Россия/Қозон)

2000-2008 

127

15

Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси

1994-2006

65

7

Мураббийлик фаолияти:

"Рубин"да селекция бўлими бошлиғи

2012-2013


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика