Latest news

09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  0 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  0 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   6 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  5 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9

Андреас Кепке: "Буффон ва Нойер - турнирнинг энг яхши дарвозабонлари" News

Андреас Кепке: "Буффон ва Нойер - турнирнинг энг яхши дарвозабонлари"

Германия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Андреас Кепке шогирди Нойер ва Италия сардори Буффон ҳақида илиқ сўзларни билдирди.


- Биз Италияга қарши кўп ўйнаганмиз. Шу боис ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйини ҳеч қандай сюрпризлар тақдим этмайди. Яъни ҳар иккала жамоалар бир-бирларини жуда яхши билишади.

Нойер ва Буффон жаҳоннинг энг кучли дарвозабонлари, юқори топ даражадаги киперлар. Нойер ва Буффон нафақат ўз дарвозасини ишончли қўриқлайди, балки ҳимояни ҳам улар бошқариб туришади. Бу жуда муҳим жиҳат.  Мануэль ва Жанлуижи ўз жамоаларининг жуда муҳим футболчилари саналишади.

Жижи Буффонни олдида шляпамни ечаман. Унинг совуққонлиги, ҳаракатлари, ёшига қарамасдан қилаётган ишлари таҳсинга сазовор.

Нойер ўйинни "ўқиши" бошқачароқ. Уларнинг услублари ҳар хил. Шу боис бу икки ажойиб дарвозабонларни таққослаш ноўрин. Футболчиларнинг барчаси уларни турлича баҳолашади. Лекин мен футболчиларнинг баҳосига ишонмайман.

Нойер ҳақида нима дейиш мумкин? Мануэль жуда ўзига талабчан, ўйинларига танқидий муносабатда бўлади. Нойер ҳар доим ўз ўйинини кучайтиришга, ўсишга интилади.

Европа чемпионатида ҳам ҳозир Буффон ва Нойер энг яхши бўлиб туришибди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика