Latest news

16:33Майкл Олисе "Бавария"га ўтишни якунлаш учун Мюнхенга келди  0 16:05Эшитдик-да! "Ланс" Евро-2024 қаҳрамонларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 15:25"Интер" "Бавария" футболчисини ижарага олмоқчи  0 14:54Де Лигт АПЛ клуби билан келишувга эришди  2 14:28"Реал"да Луниннинг ўрнини ким эгаллайди?  2 13:57"Челси" "Тоттенхэм"га рад жавобини берадими?  0 13:28"Реал" Дэвиснинг трансфери бўйича янги музокаралар бошламоқчи  2 12:45"Челси" Осимхен учун "Наполи"га Лукаку ва Казадеини таклиф қилишга тайёр  1 12:14"Челси" "Атлетико" футболчиси бўйича янги музокараларни ўтказди  2 11:41А Серия клуби Хуммельсни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:17МЮ 40 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр. Форвард жамоаси билан Евро-2024 ярим финалига йўл олди  2 10:50Италия термаси аъзоси «Арсенал»га ўтади. Футболчининг трансфер тафсилотлари маълум  5 10:23Криштиану Роналду «Евро»даги мағлубиятдан сўнг португалиялик мухлисларга мурожаат қилди  40 10:15Копа Америка. Уругвай - Бразилия 0:0 (пенальтилар 4:2), Родригони "чопишди", Уругвай ярим финалда  3 09:55«Манчестер Сити» афсонаси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришига яқин  13

Андреас Иньеста: “Ўзимни фаҳрий, лекин ҳали кетиш нуқтасига етмаган деб ҳис қиламан” News

Андреас Иньеста: “Ўзимни фаҳрий, лекин ҳали кетиш нуқтасига етмаган деб ҳис қиламан”

Андреас Иньеста Испаниянинг “El Pais” нашри мухбири билан суҳбатда янги мавсум, ўзи дуч келадиган синовлар ва бошқа масалалар тўғрисида саволларга жавоб берди.


- Европа Суперкубогини бошингиз узра кўтарганда қандай хаёллар келди?

- Бахтли эдим, чунки кун шундай тугашини истардим. Ўйин якуни қандай кечгани сабабли бундан янада бахтиёр бўлдим.

- Сизга футболда қўрқув ва кескинлик муҳимми?

- Ҳа, фақат футболдагина эмас. Барчамиз бизни чорлайдиган нарсалар сари юрамиз. Ижобий кайфият одамларга ҳаётда қийин лаҳзаларни енгиб ўтишда ёрдам беради. Футболчиларда ҳам шундай. Олдинга қараб юриш учун руҳий барқарорликни топиш лозим.

- Сизда барча нарса бор: оила, муваффақият, машҳурлик, пул. Яна қандай орзу қолган?

- Кўп нарсалар. Ҳаётдан қониқиш сенда барчаси бор эканлиги сабабли келмайди. Баъзан ўзингни бўшдай сезасан ва нима учун бундай бўлишини билмайсан. Моддий нарсалар бахт бериш учун етарли эмас. Футболчиларга одамлар бодан кечирадиган нарсалар бегона саналмайди. Биз ҳам ҳаётда салбий вазиятлардан ўтамиз. Лекин мен ўзимга омад кулиб боққан деб ҳис қиламан. Ҳар куни ёқтирган ишим билан шуғулланаман. Ўзим севган инсонлар оғушидаман ва ўзим ҳамда атрофдаги одамлар учун ажойиб лаҳзаларни яшаб ўтаман.

- Сизда сардорлик боғичи ҳам бор.

- Бу бошқача нарса. Бу илҳом ва қўшимча масъулият келтиради.

- Сардорнинг вазифаларидан бири ҳакам билан баҳслашиш. Сиз шундай ҳолатга тайёрмисиз?

- Гап баланд қичқиришда эмас. Ҳар биримиз фикримизни етказиш ва тинглаш имкониятига эгамиз. Оддий баҳс ва исбот ўртасида оралиқни топиш керак. Ҳар қандай ҳолатда фикрингизни тушунтириш орқали кўп нарсага эришиш мумкин.

- Кийиниш хонасида ўртакаш каби вазифани бажариш зарур бўлганда бундан ноқулайлик ҳис қилмайсизми? Ўтган мавсум Хави Месси ва Луис Энрике тил топишиши учун хизмат қилишига тўғри келди.

- Сардор бўлиш бундай ҳолатларда қатнашиш ва нималар бўлаётганидан хабардор бўлишни билдиради. Лекин эҳтиёткор ҳолда, барчасини ўйлаб кўриб қилиш даркор. Бизда ҳозир муҳит жуда яхши кўринишда.

- Кийиниш хонасида ўзингизни фахрий деб ҳисоблайсизми?

- Ўзимни ёшим сабабли фахрий деб ҳисоблайман ва клубда қанча вақт ўтказганим туфайли. Бошқа томондан мен ёшман, совринлар ютиш ва ўйиндан завқ олиш учун иштиёқим етарлича. Футболдан кетишни истайдиган нуқтага етиб борганим йўқ.

- Ёш ўйинчилар жамоага келганингизда ҳаммасини қандай бажарганингиз ҳақида маслаҳат сўраб туришадими?

- Ҳамма нарса ўзгарди, ҳаёт ҳам. Мен уни яхши ёки ёмон бўлди демоқчи эмасман, лекин ҳозир барчаси мен жамоага келганимдан бошқачароқ. Фахрийларга ҳам аввалгидек қарашмайди. Ҳурматсизлик эмас, лекин охирги 10-12 йилда асосий таркибда асосан шу ерда вояга етган футболчилар қўшилишди. Шунинг учун уларга барчасига етиши қийинмасдек кўринади, аслида бундай бўлмаса ҳам.

- Ҳозир асосий таркиб учун рақобат ҳар доимгидан қийинроқдек. Бунга қўшиласизми?

- Ҳамиша шундай бўлган. Клуб олдига қўйган мақсадлар туфайли шундай. Ҳар доим ўйинимизни яхшилаб боришимиз лозим. Албатта, рақобат бўлиши шарт. Лекин қичқириш ёки қоида бузиш билан рақобатбардош бўлиб қолмайсан. Биз шунчаки яхши бўлишни хоҳлаймиз. Бу асосий таркибга кириш ва ундан жой олишнинг асосий талабидир.

- Совринлар ютиш хоҳиши қанчалик муҳим?

- Бу иштаҳа ҳеч қачон ўтиб кетмайди. Қайсидир соврин бой берилган бўлса, бу уни ютишни етарлича истамаганинг ёки зарур бўлган савияда ўйнамаганингни билдиради. Чунки маълум вазиятда тўп дарвозага бориб тушмайди.

- Луис Энрике қўл остида бирор марта қанотда ўйнамадингиз. Фақат майдон марказида ҳаракат қиляпсиз.

- Ҳамиша мураббий қарорини ҳурмат қиламан, чунки у жамоа учун нима яхшироқ эканлигини билади. Асосий позициям ҳужумкор ярим ҳимоячи эканлигини барча билади, бироқ маълум ҳолатларда қанотларда ҳам яхши ўйнай оламан. Ўзимни бу жойда ноқулай ҳис қилмаганман. Яхшироқ ўйнашим учун тўп билан бўлишим даркор. Фарқ мана шунда. Марказда тўп доим сен орқали ўтади, қанотда эса уни кутиш лозим. Қанотда ўйнаш осон эмас, ўзимни тўлиқ кўрсата олмаслигим мумкин.

- ФИФАнинг чеклови жамоага қандай таъсир қилди?

- Бу ҳодиса салбий таъсир кўрсатди. Бу ёқимсиз ва ҳаётимизни қийинлаштиради. Лекин биз юқори савияда бўлишимиз даркор, чунки пастга қулаш жуда осон.

- Ла Лига яна икки жамоанинг пойгасига айланадими?

- “Валенсия”ва“Севилья”– ажойиб жамоалар. “Атлетико”рақобатбардош бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Лекин барчаси биз қандай қатнашишимиздан келиб чиқади. Биз охирги ёки иккинчи ўриндаги жамоа билан ўйинларда бир хил ҳолатда бўлишимиз лозим. Бу ғалаба қозонишнинг ягона йўли. Қоғозда кўп жамоалардан кучлимиз, бироқ тўлиқ ўзимизни бермасак, зафар қучмаймиз. Баъзан ўзимизга қарши ўйнаймиз. Луис Энрике буни яхши тушунади. Биз фақат бошқа жамоаларга қарши ўйнамаймиз, балки ўзимиз билан ҳам баҳслашамиз.

- “Реал” ҳақида қандай ўйлайсиз?

- Уларнинг мавсумга тайёргарлигини кузатмадим. Лекин уларнинг таркиби ва мураббийини кўриб, улар ҳар доим соврин учун курашишини айтиш мумкин. Бенитес жамоага айнан нима келтиришини билмайман, лекин у ажойиб мутахассис.

- Англияда кучингизни синаб кўриш фикри сизга тинчлик бермайдими?

- Ҳеч қачон бундай ўй бўлмаган. Бу ерда бахтлиман, уч йиллик шартномам бор. Мен учун “Барса”дан яхшироқ жамоа йўқ. Ўзингни бундай ҳис қилганингда атрофда бошқа доирасини кўрмайсан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика