Андре Шюррле: "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол этиш учун имкон бўлади"
07 dec 2015 23:25
News
Андре Шюррле: "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол этиш учун имкон бўлади"
"Вольфсбург" ҳужумчиси Андре Шюррле Европа чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда жамоаси муваффақиятига ишонмоқда.
"Мен ўйиндан олдин Швайнштайгер билан гаплашганим йўқ. Бизларни одатий бир рақиб кутмоқда. Эртанги беллашувда чиройли футбол кўрсатишга бел боғлаганмиз. Ўйинни интизорлик билан кутяпмиз. Жамоа тарихига кириш учун ажойиб имконият бор бизда. "Манчестер Юнайтед" кам гол ураётгани ғалати. Уларда дарвоза қаердалигини биладиган футболчилар етарлича топилади. Барибир эҳтиёткорликни йўқотмаслигимиз лозим. "Манчестер Юнайтед" барибир буюк жамоа. Бизларда уларни дарвозасини ишғол этиш учун имкон бўлади. Шулардан унумли фойдаланмоқ лозим. Шунда ҳаммаси ажойиб якунланади", - дейди Шюррле.
Link :
Source : Kicker
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments