Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  25 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  19 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

“Андижон”нинг тайёргарлиги давом этмоқда News

“Андижон”нинг тайёргарлиги давом этмоқда

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Андижон” жамоаси ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичини давом эттирмоқда.
15-дан 29 декабрга қадар мўлажалланган ушбу йиғиннинг иккинчи ҳафтаси ҳам бошланди. Машғулотлар Шўрбулоқ даҳасидаги ихтисослаштирилган футбол мактаби интернатининг сунъий қопламали майдонида олиб бориляпти. Шунингдек, футболчилар ҳар икки кунда бир тренажёр залида ҳам шуғулланишмоқда.

“Андижон” бош мураббийи Эдгар Гесс Германияга кетганини хабар қилгандик. Шу боис биринчи йиғин унинг ёрдамчилари бошчилигида ўтмоқда. Гесснинг ёрдамчиси Олег Тюлькин 22 ва 23 декабрь кунлари Тошкентда ташкил этилган мураббийлар семинарида иштирок этиб қайтди. Бу пайтда машғулотларни Виталий Легай, Қаҳрамон Абдуқодиров ва Сервер Эсетов ўтказишди. Таркиб ҳақида гапирадиган бўлсак, бу йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилган маҳаллий футболчиларнинг деярли барчаси машғулотларда қатнашмоқда. Биргина Баҳром Абдураҳимов бетоблиги боис йиғинда иштирок этмаяпти.

Ўтган ҳафта таркибда кўринмаган жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Раҳим Қодиров сешанба куни сафга қайтди. Янги ўйинчилардан дарвозабон Элдор Исабоев ушбу ҳафтадан машғулотларда иштирок этмоқда. Ўтган йили биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган Исабоев ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Шунингдек, ўз вақтида “Андижон”нинг асосий ва ёшлар жамоаларида ўйнаган Исроил Турсунов, Лочин Долимов, Дилмурод Мамаюсупов, Жасур Йўлдошев, Шояд Муллажонов каби футболчилар бундан ташқари Виталий Зотеев, Ринат Муслимов ва Акмал Эргашев ҳам машғулотларда қатнашишмоқда. Бу футболчиларнинг тақдири қандай кечиши ҳозирча маълум эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика