Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   24 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

"Андижон"нинг йиғин режаларида ҳам ўзгаришлар бўлди News

"Андижон"нинг йиғин режаларида ҳам ўзгаришлар бўлди

Сўнгги кунларда юртимизда об-ҳавони кескин совиб кетиши жамоамизни тайёргарлик режаларини ўзгартириб юборди.
“Андижон” жамоамизни Тошкентда йиғин ўтказаётгани тўғрисида сайтимиз орқали хабарлар бериб боряпмиз. Сўнгги кунларда юртимизда об-ҳавони кескин совиб кетиши жамоамизни тайёргарлик режаларини ўзгартириб юборди.

Маълум қилганимиздек, кеча жамоамиз “Металлург” билан назорат учрашуви ўтказиши керак эди. Аммо қор ёққани боис бу ўйин ўтказилмади. Бунинг натижасида андижонликлар бугун Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор-2” жамоаси билан ўйин ўтказишни келишиб олишганди. Бироқ Тошкентда қор тинмагани сабабли бу ўйин ҳам амалга ошмади.

Режага кўра жамоамиз эртага “NBU-Осиё” билан куч синашиб, пойтахтдаги йиғиннинг биринчи босқичини якунлаши керак эди. Лекин об-ҳавони совиб кетиши ва қор ёғаётгани туфайли “Андижон” жамоаси бугун дастлабки йиғинни якунлашга мажбур бўлди.
Футболчиларга 3-4 кунлик дам берилди ва энди жамоамиз 6 февраль куни яна Тошкентда йиғинни давом эттиради. Ушбу йиғин доирасида “Андижон” жамоаси ҳам ПФЛ Кубоги турнирида иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика