Latest news

09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  9 08:42Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  23 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  48 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  6 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  21 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  801 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  1 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда! News

Андижонликларнинг қадрдон суҳандони - 75 ёшда!

Андижондаги “Наврўз” стадионига ташриф буюрган ишқибоз бугун ўзининг 75 йиллик юбилейини нишонлаётган Раббоно Камолович Раҳмоновнинг ширин ва бетакрор овозини бутун умрга эслаб қолганлиги шубҳасиз.
Бу машҳур суҳандоннинг чиндан ҳам жозибали оҳанги минглаб мухлислар қулоқларида ҳалигача жаранглаб туради.
Асли бухоролик Раббоно Раҳмонов 1957 йили, яъни 17 ёшида Андижон тиббиёт институтига ўқишга кириб, бу ерда бутун умрга қолиб кетди. Маълум муддат ўзи битирган олийгоҳда ишлади, кейинчалик тиббиёт фанлари номзоди даражасигача кўтарилди. 1981 йилдан бошлаб эса 20 йил давомида Андижон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида раҳбар лавозимида ишлади.

Қаҳрамонимиз азалдан қалам аҳли билан ошуфта эди. Аммо у кишининг ижодкорлигидан ҳам кўра, футболдаги фаоллиги ҳар қанча таҳсинларга лойиқ. “Наврўз” стадиони радиоузели карнайларида узоқ йиллар давомида Раббоно Камоловичнинг жаранглаган бетакрор ва ўзига ром этувчи овози ҳали ҳамон барчанинг ёдида ва ҳалигача кўпчилик у кишининг эълон ва маълумотларни ширали тарзда ўқиб эшиттиришини ўзгача бир энтикиш билан эслайди ва қумсайди.

Ушбу қутлуғ кунда биз Раббоно Камоловични кўпсонли ўзбек футболи мухлислари, яқинлари, қадрдонлари номидан табриклаймиз-қутлаймиз! Отахонга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бардамлик тилаб қоламиз! Илоҳим, Гулнорахон аямиз билан кексалик гаштини узоқ йиллар бирга суришсин!

Юбиляримизга, шунингдек, ўзбек футболи шарҳловчиларининг отахони саналмиш Ахбор Рустамович Имомхўжаев ҳам ўз табрикларини йўллайди:
- Азиз ва муҳтарам Раббоно ака! Сиз қадрли дўстимизнинг таваллуд топган кунингизга 75 йил тўлиши муносабати билан чин кўнгилдан, юрагимиз қўри ила табриклаймиз ва қутлаймиз! Биз сизни футболимизнинг чин маънодаги фидойи инсони сифатида, машҳур шифокор сифатида таниймиз ва ҳурмат қиламиз. Мен андижонликлар сизни ўзбек Юрий Левитани деб аташларидан ўз вақтида бошим осмонга етган. Сиз бизни фахримиз, қалбимиз, ифтихоримиз ва қалин дўстимизсиз. Сиздек буюк инсон билан ака-ука тутинганлигим билан ўзимни бахтли деб ҳисоблайман. Гўзал келинойимиз билан қўша қариб, фарзандлар ва неваралар бахтига доимо омон бўлинг! Сиз азизимизнинг 100 йиллик тўйингизда ёнингизда ўтириб, қутлаш ва табриклаш каминага ҳам насиб этишини Яратганнинг ўзидан сўраб қоламан. Сизни қаттиқ қучиб, дўстингиз Ахбор.


Улуғбек Мирзаев,
“Андижон” ФК спорт директори
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика