Андижонлик ишқибозлар диққатига
09 apr 2015 10:00
News
Андижонлик ишқибозлар диққатига
Маълумки, 11 апрель куни биз мухлисларни қизиқарли кечиши кутилаётган водий дербиси ўйини кутиб турибди. Шу куни "Андижон" жамоаси сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади.
Мазкур учрашувга "Андижон" ишқибозлар клуби ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Футболчиларимизни бевосита стадионда тартибли равишда қизғин қўллаб-қувватлаш учун астойдил ҳозирлик кўрилмоқда. Шунингдек андижонлик ишқибозларга қулайлик яратиш мақсадида "Қўқон-1912" билан ўйинга чипталар Андижон шаҳрида ҳам сотилаётганини маълум қилиш жоиз. Агарда сизда ҳам Қўқонга бориб, "бургутларни" қўллаб-қувватлаш истаги бўлса, у ҳолда "Наврўз" стадиони олдида Лутфулло Тешабоевдан чипталарни сотиб олишингиз мумкин бўлади.
Мезбон жамоа андижонлик мухлислар учун 7-секторни ажратган. Жойлар чегараланган ва чипталарни сотиб олишга шошилинг.
Энг муҳими сафар давомида севимли жамоамизни одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилган ҳолда, қўллаб-қувватлайлик. Зеро, спорт бу - дўстликдир.
"Андижон" ишқибозлар клуби.
Мезбон жамоа андижонлик мухлислар учун 7-секторни ажратган. Жойлар чегараланган ва чипталарни сотиб олишга шошилинг.
Энг муҳими сафар давомида севимли жамоамизни одоб-аҳлоқ қоидаларига амал қилган ҳолда, қўллаб-қувватлайлик. Зеро, спорт бу - дўстликдир.
"Андижон" ишқибозлар клуби.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments