Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

“Андижон” ёшлари бугун Шаҳрихонда ўйнайди News

“Андижон” ёшлари бугун Шаҳрихонда ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда “Андижон” ёшлар жамоаси “Динамо”ни қабул қилади.
“Андижон” ёшлар жамоаси бу йилги мавсумда рақибларини Шаҳрихон туманидаги стадионда қабул қилиши айтилаётганди. Биринчи турда шундай ҳам бўлди.
Аммо кейинчалик, аниқроғи 3-турда “Машъал” ёшлар жамоасига қарши кечган баҳс Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ даҳасида ўтказилди.
Бугун биринчи лиганинг 3-туридан ўрин олган “ЎзДонгЖу” - “Обод” ўйини ҳам борлиги туфайли мухлислар Андижондаги бу икки ўйинлар қайси стадионларда ўтиши борасида қизиқиши турган гап.
Бунга ойдинлик киритиш мақсадида “Андижон” ёшлар жамоаси мураббийи Қаҳрамон Абдуқодировга мурожаат қилганимизда бугун “Андижон” - “Динамо” баҳси Шаҳрихондаги марказий стадионда ўтишини маълум қилди.

Биринчи лига иштирокчиси “ЎзДонгЖу” эса бугунги рақибини Шўрбулоқдаги сунъий майдонда қабул қиладиган бўлди.
Демак, ёшлар лигасини кўришни хоҳлаганлар Шаҳрихонга, биринчи лига ўйинини кўришни истаганлар эса Шўрбулоқ даҳасига боришлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз Шаҳрихондаги ўйин соат 15:00да старт олса, “ЎзДонгЖу” - “Обод” учрашуви 16:00да бошланишини кўзда тутилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика