Latest news

08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  2 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  18 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  74 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1

"Андижон" ўйинида ўсиш кузатиладими? News

"Андижон" ўйинида ўсиш кузатиладими?

Кеча "Андижон" футбол клуби "Бунёдкор" сунъий майдонида "Олмалиқ"қа қарши назорат баҳсини ўтказди. 1:1 ҳисобида якун топган беллашувда андижонликлардан Эрнест Седько гол муаллифи бўлди.
Яхши биласиз, ўтган мавсум якунларига кўра "Андижон" олий лигани тарк этганди. Бироқ ПФЛ қарорига биноан жамоага яна имконият берилди ва элитада олиб қолинди. "Андижон"ни Эдгар Гесс бошқараётганидан хабарингиз бор. Эдгар Яковлевич айни пайтда тажрибали ўйинчилар атрофида жамоа тузишга ҳаракат қиляпти. Кечаги баҳсда ҳам олий лигада номи чиққан футболчилардан бир нечтаси иштирок этди.

Кечаги ўйинда "Андижон"нинг асосий таркиби қуйидагича кўринишда бўлди. Дарвозани молдовалик посбон Александр Мошняга қўриқлади. Ҳимоя марказида Ярослав Крушельницкий билан Даврон Турсунов, чап қанотда Иброҳим Отахонов, ўнг қанотда эса Асрор Раҳмонов ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Иқбол Акрамов, Тимур Васильев, Шукур Жумабоев сингари фтуболчилар тўп тепди. Ҳужумда эса Лочин Солиев ўйнади.

Кейинчалик иккинчи таймда Рустам Аъзамов, Эрнест Седько, Азиз Ғуломхўжаев, Акбар Хўжаев каби ўйинчилар майдонга тушишди. Асосий таркибга разм солиб қарасак, ўтган мавсум ўйнаган футболчилардан фақат Даврон Турсунов, Иброҳим Отахонов, Асрор Раҳмонов ва Лочин Солиев қолибди.

Ҳар қандай жамоанинг "мияси" ҳисобланадиган ярим ҳимоя "Андижон"да тубдан янгиланган. Аслида ярим ҳимоячи ҳисобланадиган Иброҳим Отахонов кеча чап қанот ҳимоясида ўйнади. Натижада ярим ҳимояда фақат янгилар ҳаракат қилишди. Бизга маълум бўлишича, Эдгар Гесс Андижонга борганидан сўнг клуб билан беш йиллик шартнома тузган ва эътиборни асосан маҳаллий ёшларга қаратиши айтилганди. Бироқ ҳозирча бунинг аксини кўряпмиз. Ва бунга табиий ҳол сифатида қарсак ҳам бўлади, негаки Гесс қайси жамоада ишламасин, урғуни доим тажрибали футболчиларга берган.

Шундан келиб чиқиб айтганда, бу йил ёшларни тарбиялайдими-йўқми, бир нарса дейиш қийин, чунки мураббий жамоани Крушельницкий, Жадигеров, Асқаралиев каби футболчилар атрофида тузишга ҳаракат қиляпти. Қолаверса, ярим ҳимоя деярли 100 фоизга янгинаётганини ҳисобга олсак, янги футболчиларнинг бир-бирини тушуниб кетишига қанча вақт керак бўлади, жамоа ўйинини кучайтириш учун мураббийга вақт етадими каби саволлар ҳам юзага келаверади. Олий лига бошланишига эса тобора оз вақт қоляпти.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика