Latest news

15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  0 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  15 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  23 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3

"Андижон": Мухлислар “Навбаҳор” билан ўйинга ўзгача тайёргарлик кўрмоқда News

"Андижон": Мухлислар “Навбаҳор” билан ўйинга ўзгача тайёргарлик кўрмоқда

31 июль куни Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида ўзига хос водий дербиси бўлиб ўтади.
Гарчи “Андижон” – “Навбаҳор” баҳси шу куни ўртоқлик мавомини олган бўлсада, мухлислар томонидан мазкур учрашувга бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин. Сабаби водий жамоалари иштирокидаги ўйинлар доимо ҳар қандай мақомга эга бўлишидан қатъий назар, муросасиз ва шиддатли рухда ўтади. Шунинг учун чоршанба оқшомидаги ўйинга ҳар иккала жамоа фанатларининг қизиқиши баланд. Маълумотларга қараганда, Намангандан ҳам бу ўйинга бир гурух мухлислар келиши кутилмоқда.

Андижонлик мухлислар гарчи жамоа биринчи лигада иштирок этаётган бўлсада, футболчиларни ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Яқинда “Нефтчи” ёшлар жамоасига қарши кечган ўйинга ҳам кўплаб ишқибозлар ташриф буюрди.

“Навбаҳор” билан ўйинда ҳам улар “Андижон”ни қизғин қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

Умид қиламизки, футболчиларимиз қўшниларимиз олдида уялтириб қўйишмайди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин “Соғлом авлод” стадионида, соат 18:45да бошланиши режалаштирилган. Шуни сайтимиз ўқувчиларига маълум қилардикки, ўйин бу вақтдан олдин ёки бироз кейин бошланиши хам мумкин. Шу боис стадионга бироз вақтлироқ келинса мақсадга мувофиқ бўларди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика