"Андижон" биринчи йиғинни якунлади
18 jul 2015 10:00
News
"Андижон" биринчи йиғинни якунлади
Жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи қисмини ўз қароргоҳида олиб борди.
Кунига икки маҳалдан машғулот олиб борилди ва Эдгар Гесс бир қатор янги ўйинчиларни синовдан ўтказди. Бугун, 17 июль куни эрталаб “Соғлом авлод” стадионида асосий таркиб ёшлар жамоасига қарши назорат баҳсини ўтказди. Мазкур ўйинда асосий таркиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Асосий таркиб: Элдор Исабоев, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Иқбол Бобохонов, Расул Раҳмонов, Санжар Асқаралиев, Иқбол Акрамов, Темур Васильев, Иброҳим Отахонов, Лочин Солиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Асрор Раҳмонов, Отабек Исроилов, Абдумалик Абдуллаев, Абдулатиф Абдуқодиров.
Голлар: Лочин Солиев, Расул Раҳмонов.
Ана шу ўйиндан кейин Эдгар Гесс Рамозон Ҳайити муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments