Latest news

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  4 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

"Андижанка"ни ташкил қилган Мироман Ким ҳақида News

"Андижанка"ни ташкил қилган Мироман Ким ҳақида

2016 йилнинг 7 январида Мироман Дмитриевич Ким 80 ёшга тўлган бўлар эди.
Унинг яқинлари ва дўстлари қўшалоқ юбилейни катта тантана билан ўтказишмоқчи эди. Кейинги йил унинг мураббийлик фаолиятига 60 йил тўлар эди. Тақдир эмас экан. Машҳур «Андижанка» клуби номи билан боғлиқ бўлган ғаройиб инсон вафот этди.  



… 1952 йил. Бутун Андижон паркка йиғилгандек туюлди. Болалар ва оқсоқоллар очиқ ринг атрофидан жой олиш учун вақтлироқ келишганди. Москва чемпиони Станислав Андреев ва маҳаллий мухлислар ёқимтойи, 16 ёшли Мирон ўртасидаги жанг бўлиши кутилаётганди. Уни меҳр билан Мириман деб аташарди. Мирон бир неча кучли ва тажрибали рақибларни мағлуб этганди. Албатта, барча темирчи бўлиб ишлаган йигитчага мухлислик қилди.  

- Эсингдами, ўтган ҳафта спорт устасини нокаутга учратганди, - деганди сочига оқ оралаган инсон. – Рақиби ўзидан 10 кило оғирроқ эди. 

- Агар Мироннинг ўнг жеби ўтса, москвич оёғида тура олмайди, - боксга қатнашишни бошлаётган ёш йигитчалар ҳам ўзларига мулоҳаза қилишарди.

- Бугун эрталаб Мирон вилоят енгил атлетика мусобақасида биринчи бўлиб келди, кеча эса баскетбол термасида ўйнаганди, - дейди Кимнинг қўшниси.

- Кўп қиррали атлет, қандай қилиб барчасига улгурмоқда, - хайрон бўлишарди йиғилганлар.
 


Чапдан ўнгга: Владислав Хан, Мирон Ким ва Тимур Низаев

Миронни ўша кеча тўхтатиб бўлмади. Бир нафасда ажойиб жанг ўтказди. Меҳмон боксчи жанг охирига етмай туриб рингни тарк этди. Маҳаллий йигитчани эса қўлларига кўтариб олиб юришарди. Бу ҳақда кўрганлар айтиб беришган.
 
Мириман оиласидаги энг катта фарзанд эди. Отасиз ўсган. Онасига ёрдам бериш учун барвақт ишга кирди. 12 ёшга тўлар тўлмас темирчи бўлиб ишлай бошлади. Дарслардан сўнг у ерга борарди. Мактабда эса деярли барча спорт турларига қизиқарди. Мағлуб бўлса куюнарди, бироқ баскетбол майдончаси, ринг ёки енгил атлетика секторига қайтиб кучли эканини исботлашга уринарди. Тиришқоқ ва чаққон йигитчанинг аниқ мақсади бор эди, у ғолиблик руҳи билан ўсди.
 
20 ёшида бокс мураббийига айланди. Бироқ, ўз шогирдини бошқа мураббийлар адолатсизлик билан ундан олиб қўйишгач ўзи ўқиган мактабда қизлар қўл тўпи жамоасига мураббий бўлиб ишга ўтди.  
 
Мирон бундай бошқаларнинг кўзи билан кўрганда ғалати қарорларни кўп қабул қилган. Андижонлик гандболчилар республика чемпиони бўлишганида Кимни Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлашганди. Бу жамоа Собиқ иттифоқ Спартакиадасида тўртинчи ўринни олган ва мураббийнинг ҳаётида янги саҳифа очилди. Чим устида хоккей билан шуғулланувчи қизлардан иборат «Андижанка» жамоасини тузди, ўшанда 40 ёшда эди.   
 
Бу жамоа қисқа вақт ичида республика миқиёсига чиқди. Тарбияланувчилари нафақат мамлакат балки Европа, жаҳон, қитъалараро кубоги мусобақасида ғолиб чиқишганди. «Андижанка» Мексика, Ҳиндистон, Англия, Швеция, Бельгия, Япония, Жанубий Корея, Аргентина, Голландиядаги халқаро мусобақаларда зафар қучганди. Мириман Дмитриевичнинг тўрт нафар шогирди Москвада ўтган Олмипиадада бронза медали соҳиби бўлишди. 13 йил давомида чим устида хоккей терма жамоасини бошқарди. Унинг натижаларини бошқа одам такрорлаши қийин.
 


Тимур Низаев Мирон Кимга 2015 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларини топширмоқда...

Машҳурлик, шарафлар, мақом, совринлар – барчаси бор эди.  Нафақага чиқишга бир йил қолганида Ким «Андижанка» тарихида яна бир янги саҳифа очди. У футбол жамоасига айланди. 1995 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб келаётган жамоа 8 марта чемпион бўлган, уч марта Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди, тўрт йил давомида Марказий Осиё рейтингида биринчи поғонада борди. Унинг қўл остида аёллар терма жамоамиз Осиё мусобақаларига чиққанди. Ҳозирга қадар ҳеч бир мураббий бу натижани такрорлай олгани йўқ.
 
…Сеулда (Жанубий Корея) шундай обида бор унда жаҳондаги барча ҳамюртларнинг исм фамилияси қайд этилган. Улар орасида Мириман Дмитриевич Ким номи ҳам бор.
 

Тимур Низаев
Русчадан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси    
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика