Latest news

14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  17 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  3 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  15 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1

“Андижон”нинг янги легионери клубга қандай келгани, мавсумга қанчалик тайёрлиги ва қайси рақамда ўйнашни ёқтириши ҳақида фикр билдирди News

“Андижон”нинг янги легионери клубга қандай келгани, мавсумга қанчалик тайёрлиги ва қайси рақамда ўйнашни ёқтириши ҳақида фикр билдирди

Маълумки, қишки селекция чоғида “Андижон” таркибига янги қўшилган ўйинчилар орасида македониялик легионер Демир Имери ҳам бор.

Тажрибали ярим ҳимоячи Анталияда “Бургутлар” билан шартнома имзолаган ва расман “Андижон”нинг янги аъзосига айланган.

-Демир, “Андижон” клубига хуш келибсиз! Ўзбек футболи ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Авваламбор, мени жуда илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат. Ўзбекистонда футбол юқори суратларда тараққий этмоқда. Кундан-кунга жадаллик билан ўсиб боряпти. Бу футбол ўйнаш учун жуда яхши мамлакат эканлигини эшитдим.

-Адашмасам, охирги клубингиз Қозоғистоннинг “Атирау”си бўлган. Айтингчи, сиз учун “Андижон” клубига ўтиш фаолиятингизда олдинга ташланган қадамми?

-Ҳақиқатан тўғри. Менинг охирги клубим Қозоғистоннинг “Атирау” жамоаси бўлган. Лекин мен Ўзбекистон ва унинг чемпионати тўғрисида жуда яхши маълумотлар эшитдим ва юртингизга келишга қарор қилдим. Ўйлайманки, бу фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлди, деб ҳисоблайман.

-Демир, сизга айнан “Андижон”дан таклиф бўлишини кутмаганмидингиз ёки фаолиятингизни Ўзбекистон чемпионатида давом эттириш режангизда бормиди?

-Мени олдимда бир қатор хориж давлатларидан вариантлар бор эди. Лекин мен Осиёда тўп суришни хоҳладим ва мени Ўзбекистон жуда ҳам қизиқтирди. Менга “Андижон”дан қўнғироқ қилишганида у ерда ўйнашга тайёр эканлигимни айтдим.

-Илгари ҳам сизга юртимиздан қизиқишлар бўлганми?

-Музокаралар бўлган. Лекин ҳеч нима расмийлашмаган.

-Ўзингиз учун рақам танлаб олдингизми?

-Айтишим мумкинки, 31 мен учун омадли рақам.

-“Андижон” сиз учун янги жамоа ва бу ерда сизга кўпроқ нима ёқяпти?

-Мени ҳамма жуда яхши кутиб олди. Жамоа билан Анталияда бўлдим. Клубда ўзимни жуда қулай, Худога шукурки, худди ўз уйимда юргандек ҳис қилдим.

-Демир Имери янги мавсум учун тайёрми? Чунки мухлисларимизнинг сиздан умиди катта…

-Яқинлашиб келаётган янги мавсум олдидан мотивацияга тўламан. “Андижон” клубини жуда ажойиб фанатлари борлигини кўрдим. Бундай мухлислар қаршисида тезроқ майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман. Бундай жонкуяр ишқибозлар қаршисида тўп суриш мен учун жуда қулай ва қизиқарли.

-Бу ерга келишдан аввал жамоа ҳақида нималарни билиб олдингиз?

-У ерда футболни ниҳоятда яхши кўришларини эшитдим. Мухлислар доимо севимли жамоаси билан бирга экан. Андижонга тезроқ бориб, янада кўпроқ маълумотлар эга бўлишни ва ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика