Latest news

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  11 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  20 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью) News

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью)

Қишки селекция жараёнида «Андижон»га бир қатор янги ижрочилар таклиф қилинганидан хабарингиз бор.

Жумладан, келишувга эришилган футболчилар орасида ажойиб ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманноновни ҳам тилга олиш лозим. 2002 йилда таваллуд топган футболчи бор эътиборини «Бургутлар»га қаратган. У Анталиядаги йиғинда жамоа билан шартнома имзолади. Эндиликда эса футболчи «Андижон» матбуот хизмати учун дастлабки интервьюсини берди.

- Бектемир «Андижон» клубига хуш келибсиз! Аввало, клубга ўтишингиз қандай юз берди? Кутганмидингиз ёки…Дастлаб шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз!

- Ассалому алайкум! «Андижон» клубидан таклиф тушишини ростдан билмагандим. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен «Андижон» жамоасини танладим. Бу ерда жамоавий ўйин ривожлангани учун ҳам шунга кўпроқ эътибор бердим. Қисқаси, таклиф менга ёқди.

- Жамоага январь ойида қўшилдингиз. Мослашув жараёни қандай ўтди ва ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Жамоа билан дастлаб Тожикистонда, кейин Туркияда йиғин ўтказдик. Бу ерда аксарият ўйинчилар таниш. Акаларим, оғайниларим…Шунинг учун мослашиб кетишда муаммо бўлгани йўқ.

- Қачондир фаолиятингизни «Андижон»да давом эттириш ҳақида ўйлаганмисиз?

- Албатта, «Андижон» мухлислари ашаддий бўлгани туфайли шу ерда ҳам ўйнаб кўриш имкони ҳозир менда бор. Ўз ўйинларимиз билан ишқибозларимизни хурсанд қилишимизга ишонаман.

- Адашмасам, илк бор бош мураббий Александр Хомяков билан бирга ишлаяпсиз. Жуда талабчан мутахассис…

- Ҳа, ушбу мураббий билан биринчи бор бирга ишлаяпмиз. Шахсан менга ёқди. Мураббий талаб қилаётган ишларни бажаришга ҳаракат қилсам, албатта кўп нарса ўрганаман. Ҳаммани ўзига яраша камчилиги бўлиши мумкин. Аммо бу мураббийда камчиликларни тўлдириш учун ечимлар бор.

- Клубда қайси рақамни танладингиз ва нима учун?

- 71-рақам. Сабаби сир бўлақолсин.

- Жамоадаги асосий мақсадингиз қандай?

- Жамоа билан мақсадимиз албатта катта. Яхши ўйинлар кўрсатиб, юқори ўринларни эгаллаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. «Андижон» жамоаси келажагим учун ҳам ажойиб трамплин деб ўйлайман. Биз мавсум давомида бор кучимиз ва имкониятимизни ишга соламиз.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика