Latest news

20:21U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (матнли трансляция)  57 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  7 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   2

"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда? News

"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?

"Андижон" ярим ҳимоячиси Алтин Крезиу сўнгги 2 та ўйинда қайдномадан жой олмади.

У охирги бор 26 июнь куни Суперлига 14-тури доирасидаги "Хоразм" билан ўйинда захирадан қўшилиб, бор-йўғи 11 дақиқа ҳаракат қилганди.

5 июль кунги "Андижон" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Максим Шацкихдан "Алтин Крезиу нега захирада қоляпти?", деган саволга қуйидагича жавоб берган:

"Ким қандай ишласа, шунга яраша ўйнайди. Бу ҳақида ҳар куни ўйинчиларга айтаман ва буни улар яхши билишади. Бу нормал жараён деб ҳисоблайман. Машғулотларда борини бериб меҳнат қилиш керак. Бошқа йўл ҳам йўқ".

Биз Крезиу ҳақида "Андижон" матбуот хизматидан маълумот сўрадик ва қуйидагича жавоб олдик.

"Алтин Крезиуда бироз жароҳат бор. Шунинг учун у жамоага ёрдам беролмаяпти", – деди "Андижон" матбуот котиби Шуҳратбек Жўраев.

23 ёшли Крезиу жорий мавсум "бургутлар" таркибида 14 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика