Latest news

20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  5 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  4 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди News

Андижоннинг “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси Қозоғистондаги турнирда финалга чиқди

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида МДХ давлатлари иштирокида 13-14 ёшли болалар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Унда Андижон вилояти академиясининг “АФА-SGS Shiringaz-2005” ва “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоалари иштирок этмоқда.

Кеча мусобақанинг ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда 2005 йилда таваллуд топган андижонлик ёшлар Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг “Дордой” жамоасига қарши тўқнаш келди. Хабарингиз бор, яқинда Андижон вилояти академиясининг катта мураббийи Язгелди Кутданов вафот этди. Шу муносабат билан “АФА-SGS Shiringaz-2005” - “Дордой” учрашуви олдидан 1 дақиқалик сукут сақланди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ярим финал баҳсида андижонлик ёшлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “АФА-SGS Shiringaz-2005” нинг ҳар икки голига ҳам Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилганини айтиш лозим. Шу тариқа Шохруҳ Ишанов бошқварувидаги жамоа мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди “АФА-SGS Shiringaz-2005” жамоаси финалда чемпионлик учун Сирдарё вилоятининг “Сирдарё” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур мусобақада қатнашаётгган Лочин Гулдаев бошқарувидаги “АФА-SGS Shiringaz-2006” жамоаси эса ярим финалда “Кайрат-академия” жамоасига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  жамоаси


Учрашув 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.


“АФА-SGS Shiringaz-2005”  футболчилари Язгелди Кутданов вафоти муносабати билан қора лента билан тушишди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика