Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  11 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   42 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  93 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  672 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида News

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманнопов Беларусь чемпионати вакили бўлган "Энергетик-БГУ" жамоасига йўл олди.

Ўтган давр мобайнида андижонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчи эндиликда фаолиятини легионер сифатида хорижда давом эттиради. "Энергетик-БГУ" кўплаб футболчиларимизга ўзини кўрсатиши ва кучли жамоаларга йўл олиши учун ажойиб трамплин вазифасини ўтаб бермоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўтган мавсум Жасур Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаровнинг ушбу жамоадаги ёрқин ўйинлари орқали маҳаллий мутахассислар ва мухлисларнинг ҳамюртларимизга бўлган қизиқиши янада ортди. Айни пайтда Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев мазкур клубда тўп тепмоқда. Эндиликда уларнинг сафига Дониёр Абдуманнопов ҳам қўшилди. Биз бу борада Абдуманноповнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон"га келган дастлабки мавсумингизда ҳали танилиб улгурмагандингиз. Ортда қолган вақт ичида ўзингизнинг ажойиб ўйинларингиз билан мухлисларнинг ишончини қозондингиз. Футболчи учун бундан ортиқ бахт бўлмаслиги тайин. Жамоани тарк эта туриб ортга назар ташлаб қандай хулосаларга келдингиз?

- "Андижон"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди, десам муболаға бўлмайди. Мухлислар қалбидан жой олганимдан бахтиёрман. Ўтган фурсат давомида жамоа билан Про лигада, Суперлигада ўйнадик. Кўплаб мураббийлар билан бирга ишладик. Уларнинг ҳар биридан ўзим учун нимадир янги нарса ўргандим. Орада раҳбарият ўзгарди. Умуман олганда бу жамоа менга кўп нарсани берди. 

- Клуб билан икки йил жон сақлаш йўлида курашдингиз. Бундан афсусланган пайтларингиз бўлдими? 

- Баъзида ютадиган ёки очко оладиган ўйинларимизда мағлубиятга учраганимиз алам қилди. Балки шундай ҳолатларда афсусланган бўлишим мумкин. Лекин "Андижон"да ўйнаганимдан хурсандман. Фақат жамоани юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлди. 

- Омма орасида Дониёр Абдуманнопов жамоани маош камлиги учун тарк этди, деган фикрлар ҳам юзага келиши мумкин. "Андижон"дан кетишингизнинг асл сабаби нимада?

- Бу маошга боғлиқ эмас. Мен фақат ўсишим керак. Худо хоҳласа кучли бешлик чемпионатларида ўйнаш ниятим бор. Бор сабаби шу. 

- Сизга қишда бир қатор хориж жамоалари ҳусусан Беларусь чемпионатидан ҳам таклифлар бор эди. Жорий йил ёзда эса ўзимиздан "Пахтакор" хизматингизга қизиқиш билдирганди. Якуний қарорга келиш қандай бўлди?

- "Энергетик-БГУ" таклифи анчадан бери бор эди. У ерда кучли мураббийлар фаолият олиб боради. Ўсишимга катта туртки беришади, деб ўйлайман. Қолаверса Европа эшикларини очишим учун ҳам Беларусь клуби вариантида тўхталдик. 

- "Андижон" Суперлигада қолишга қанчалик қодир? 

- Мен бу томондан ҳотиржамман. "Андижон" Суперлигада қолади. Фурсатдан фойдаланиб жамоадаги футболчилар, раҳбарият ва мухлисларга ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Шу оиланинг аъзоси бўлиб қолишимни, ҳамиша ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан. 

- "Энергетик-БГУ" билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган? Клуб сизни сотиб олдими ? Боиси "Андижон" билан шартномангиз бор эди...

- Гарчи шартномам бўлсада, ўсишим учун клуб раҳбарияти қаршилик кўрсатмади. Кучли клубга йўл олишимга рози бўлишди. Бунинг учун раҳмат айтаман. "Энергетик-БГУ" билан шартномам жорий йил якунигача мўлжалланган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика