Latest news

14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  2 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  51 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  3 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  6 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4

Андижонлик ёшлар Жиззахдаги турнирда ғолиб бўлишди News

Андижонлик ёшлар Жиззахдаги турнирда ғолиб бўлишди

Tags :  Андижон
Яқинда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Республика турнири бўлиб ўтди.

“1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан қолаверса “биз ёшлар терроризмга қаршимиз” шиори остида ўтган мусобақада Республикамиздаги бир қатор вилоят жамоалари иштирок этди. Ушбу чемпионат икки ҳил ёш тоифасида ўтказилди. Яъни 2001-2002 ва 2004-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида кечди.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар мусобақасида 8та жамоа иштирок этган бўлса, 2004-2005 йилдаги футболчилар ўртасидаги турнирда эса 13та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Жамоалар мусобақа регламентига кўра уч гуруҳга бўлиб ажратилди ва беллашув қизғин курашлар остида ўтди дейиш мумкин.


Андижон вилоятидан “Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” тарбияланувчилари ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади. Мураббийлар Баҳодир Рўзиматов, Азизбек Исамутдинов ва Азизбек Абдуллаев бошчилигида иккита жамоа бевосита турнирда қатнашди. Унда 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар жамоаси финалгача етиб бориб, мезбонлар “Жиззах-Барс”га имкониятни бой берди ва якунда кумуш медалларга эгалик қилди.

2004-2005 йилларда туғилган болалардан иборат бўлган жамоа ҳам финалга қадар етиб борди ва улар Наманган вилояти жамоасидан 2:0 ҳисобида устунликка эришиб, кичик олтин медалларни ҳамда мусобақа бош соврини бўлган – Кубокни қўлга киритди.

Ушбу турнир якунига етгач, Андижон вилоятининг “ИБЎСМ” жамоаси бош мураббийи Баҳодир Рўзиматов ушбу мусобақа тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Жиззахда жуда ажойиб ва шу билан бирга фойдали бўлган турнирни ўтказдик дейиш мумкин. Болалар учун бу каби мусобақалар жуда ҳам керак. Ушбу Республика миқёсидаги турнирда Андижон вилоятидан ташқари Тошкент, Бухоро, Жиззах, Гулистон ва Наманган жамоалари ҳам иштирок этишганини айтиб ўтмоқчиман. Чемпионат ташкилотчиларига бизни таклиф этишгани учун жамоамиз номидан раҳмат деймиз. У ерда мезбонлар томонидан иштирокчилар учун қулай шароитлар яратилди. Ҳеч қандай муаммо бўлмади. Болажонларимиз кўпчиликда илиқ таассурот қолдирганини ҳам аълоҳида таъкидлаш лозимдир. Якунда совринларни ютганимиздан хурсанд бўлдик. Асосийси бу эмас. Йигитларда ҳар томонлама ўсиш бўлишидир. Уларни дунё қарашини ҳам ўсиб боришига эътибор қаратмоқ жоиз. Энди навбатдаги мусобақага ҳозирлик кўрамиз. Насиб қилса июль ойида Марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Футбол ғунчаси” турнирига ҳам боришни режалаштириб турибмиз. Жиззахга бора олмаган айрим шогирдларимизни энидикда ушбу турнирда бевосита иштирок этишини таъминлашга харакат қиламиз – дейди Баҳодир Рўзиматов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика