Latest news

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  15 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Андижонлик мухлислар диққатига! News

Андижонлик мухлислар диққатига!

Tags :  Андижон
Маълумки, эртага 10 февраль куни “Андижон” ишқибозлар клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда янги мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилади. Мухлислик қилиш бўйича бир қатор масалалар юзасидан кенгашиб олинади.  

2018 йил ишқибозлар клубига аъзо бўлишни истаганларни рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланган. Фан-клуб аъзоларига жорий мавсум бир қатор чегирмалар қилиш режаси ишлаб чиқилмоқда. Яъни энг яхши кричалька айтган, ишқибозлар клубининг йиғилишларида фаол иштирок этиб, учрашув чоғида тартиб-интизомга қатъий амал қилган холда, юқори савияда мухлислик қилган ишқибозларга бепул футболка, ўйинга кириш чиптаси ҳамда сафар учрашувларига бепул бориб келиш, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига бориш учун йўлланма бериш каби бир қатор чегирмалар сизни кутмоқда.  

Шошилинг, “Андижон” ишқибозлар клубига аъзо бўлиш бошланди. Эртага биз Сизларни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида соат 15:00да кутиб қоламиз.  
 
“Андижон” ишқибозлар клуби.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика