Latest news

13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  9 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  17 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  8 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  21 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2

Андижонлик ишқибозлардан футболчиларга очиқ хат News

Андижонлик ишқибозлардан футболчиларга очиқ хат

Tags :  Андижон
Хурматли футболчилар чемпионатимиз якунланиб бораётган сари андижонлик мухлисларнинг хис ҳаяжони ортиб бормоқда.
Чунки барчага яхши маълумки, бўлажак икки учрашув “Андижон” учун ниҳоятда муҳим саналади. Юртимизда ишқибозлик борасида етакчи ўринларда юрадиган Андижон халқи келаси йил ҳам севимли жамоамизни яна олий лигада иштирок этишини жуда-жуда истайди. Афсуски бу йилги чемпионатда иштирокимиз мақтагулик даражада бўлмади. Бўлиб ўтган ишлар ва салбий натижани қўя турайлик, биз андижонлик минглаб ишқибозлар Сиз футболчилардан чемпионатдаги сўнгги икки турни фақат-фақат ғалаба билан якунлаб, халқимизга юқори кайфият келтиришларингизни сўраймиз.

Аслида шу кунларда ишқибозлар ва футболчилар ўртасида очиқ-мулоқот ўтказишни режалаштиргандик. Аммо бу нарса бўлажак муҳим баҳс олдидан сизларга турлича таъсир ўтказиши мумкин деган хулосага келинди ва сизларга ОАВ орқали очиқ хат йўлламоқдамиз.

Таркибдаги кўплаб футболчиларимизга яхши маълумки, Андижон халқи футболни севади ва уни доимо қадрлайди. Афсуски сўнгги йилларда жамоамизнинг иштироки барча мухлисларни кайфиятини пир қилиб келмоқда. Сизларга ушбу очиқ хатимиз орқали бўлажак баҳсларда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Сизлардан шуни сўрардикки, “Обод” ва “Навбаҳор”га қарши баҳсларда майдонга чиққанингларда бор куч ғайратингларни ишга солиб, вилоят обрўси учун, халқ учун чинакам курашишинглар шарт ва сизлар бунга мажбурсизлар. Ишонамизки, айни пайтдаги таркибда тўп тепаётган ўйинчиларнинг ҳар бирида ғалабага ташналик юқори ва улар биз кутган ижобий натижани қайд эта олади. Фақат бунинг учун майдонда астойдил бор куч билан ўйнаш кифоя. Гарчи севимли жамоамиз турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган бўлсада, бизнингча мухлислик ва жамоани ҳар бир учрашувда қизғин қўллаб-қувватлаш юқори суръатда олиб борилмоқда. Биз андижонлик кўплаб ашаддий ишқибозлар насиб қилса, чоршанба куни Тошкентда “Обод”га қарши кечадиган учрашувга ҳам ташриф буюриб, футболчиларни астойдил қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз. Тўғри, яқин икки турдаги принципиал рақибларимизга қарши баҳс осон ўтмайди ва улар ҳам майдонга чиқгач, борини беради десак муболаға бўлмайди. Аммо футболда енгилмас рақибнинг ўзи йўқ. Бунга мисол тариқасида жорий йилнинг иккинчи даврасида ўз майдонимизда “Пахтакор” ва Фарғонада “Нефтчи” устидан қозонилган ғалабаларни келтириш кифоя. Биз ана шундай ҳужумкор ва жозибали ўйинни соғиндик.

Бобур юрти Андижон, биз сенга берамиз жон!

ОЛҒА "АНДИЖОН"!

Андижонлик мухлислар
Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика