Latest news

08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  0 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  6 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  10 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  32 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4

Андижонда Конституция байрамига бағишланган бир нечта турнирлар бўлиб ўтди News

Андижонда Конституция байрамига бағишланган бир нечта турнирлар бўлиб ўтди

Tags :  Андижон
8 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг конституцияси қабул қилинган кун. Ҳар йили ушбу санъа мамлакатимизда кўтаринки руҳда ўтказилиб келинади.

Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишлаб, Андижон шаҳрида ҳам мини-футбол бўйича бир қатор турнирлар ташкил этилди.

Жумладан, 4-6 декабрь кунлари Андижон шаҳридаги “Ёшлар спорт саройи” ёпиқ спорт залида олий ва ўрта махсус таълимидаги ўқувчи қизлар ўртасида “Футболимиз маликалари” вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Андижон давлат университети қизлар жамоаси ғолиб бўлиб, Андижон вилояти футбол федерациясининг Кубогини қўлга киритди. Шунингдек 1-2-3-ўринни эгаллаган жамоалар вилоят футбол федерациясининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Учрашувлар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.  
 3-7 декабрь кунлари эса 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ўртасида мини-футбол бўйича “Андижон вилояти футбол федерацияси Кубоги” бўлиб ўтди. Унда жами 18та жамоа қатнашиб, ғолиблик учун кураш олиб борди. Иштирокчилар орасида Андижон вилоятидаги жамоалардан ташқари Фарғона ва Наманган вилояти ҳамда Қўқон шаҳридан ташриф буюрган бир нечта жамоалар иштирок этди.  

“Лимон-Арена” сунъий қопламали мини-футбол майдонида ўтказилган турнирнинг финал босқич ўйинлари бугун бўлиб ўтди. Унга кўра “Файзиобод” (Асака шаҳри) ва “Динамо” (Андижон), жамоалари 3-ўринни эгаллади. 2-ўрин эса “Гол центр” (Андижон) жамоасига насиб этган бўлса, турнир ғолиби “Истиқлол” (Андижон) жамоаси бўлди. Тақдирлаш маросимида барча жамоаларга Андижон вилояти футбол федерацисининг диплом, медал ва Кубок тақдим этилди. Шунингдек ҳар бир амплуа бўйича “Энг яхши футболчи” номинацияларида ғолиб бўлган футболчиларга ҳам эсталик совғалар улашилди.  


 7 декабрь, пайшанба куни фахрийлар ўртасида ҳам мини-футбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Маълумки, ўз вақтида майдонда жавлон урган собиқ футболчилар иштирокидаги бу каби мусобақаларда натижа асосий ўринга чиқмади. Муҳими фахрийлар бир-бирлари билан шу баҳона дийдорлашиб, футболчилик пайтларини эслаб ўтади. Рустам Собиров, Рустам Абдиев, Ориф Маматказин, Отабек Очилов, Нозим Муллаохунов, Виталий Легай, Рафаэль Муслимов, Фарҳод Қодиров, Хайрулло Тожибоев, Раҳматулло Баҳовуддинов, Шуҳрат Бобоматов, Ёдгор Хурхонов, Фозил Бобораҳимов, Шерзод Сўфиев каби ўз вақтида футбол ўйнаб, мухлисларга яхши таниш бўлганлар бугун яна яшил майдонда бирга саф тортди. Учта жамоа ўзаро ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўйинларни таниқли собиқ ҳакамлар Муҳаммадқосим Тўхтасинов ва Тоҳир Эшонхўжаев бошқариб борди. Учрашув назоратчиси сифатида Тоҳир Низомов билан Исломжон Раҳимов ишлади. Мусобақа комиссари сифатида эса Анвар Нуров ва Музаффар Мамедов бўлди.  

Файхрийлар мусобақанинг якуний қисмига Вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳам ташриф буюриб, фахрийлар жамоасини конституция байрами билан табриклади ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаб, диплом, Кубок ҳамда эсталик совғларини тақдим этди.  

 Мусобақа якунига етгач, Вилоят футбол федерацияси ходимлари ва фахрийлар кенгаши раиси, уларнинг аъзолари Андижон шаҳридаги саҳоват уйига ташриф буюриб, ўз вақтида Андижон футболи ривожи йўлида мехнат қилган Ренат Котлев ва Олег Сазоновлар билан учрашиб, уларга хурмат-эхтиром кўрсатган холда, холидан хабар олинди.  

Шундан сўнг фахрийлар мусобақасида иштирок этган собиқ футболчилар  шарафига зиёфат дастурхони ёзилиб, уларга ҳам вилоят футбол федерацияси томонидан хурмат-эхтиром кўрсатилди.  

Шу тариқа конституция кунига бағишлаб ўтказилган тадбирлар қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилди.  

 Андижон вилояти футбол федерацияси декабрь ойида яна иккита турнир ўтказишни режалаштирган.  

Исломбек Рустамбеков.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика