Latest news

07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  2 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  17 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди News

Андижонда “Чарм тўп-2019” вилоят босқичи якунига етди

Юртимизда ёшларни спортга жалб этиш, маҳаллаларда миллионлар ўйинига бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида “Чарм тўп-2019” мусобақаси ташкил этилган.

Мазкур мусобақа Андижон вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, кеча турнирнинг финал ўйини бўлиб ўтди.

Бош соврин учун кураш Шаҳрихон туманининг “Якка тут” МФЙ ва Избоскан туманининг “Туячи” МФЙ жамоалари ўртасида кечди. Мусобақанинг финал учрашуви Андижон шаҳар, Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “Андижон-Академия”сининг сунъий қопламали майдонида кечди. Финални собиқ футболчи, эндиликда ўзини ҳакамликда синаб кўраётган Лочин Долимов бошқариб борди.

Қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтган учрашувнинг асосий тайми 2:2 ҳисоби билан якунига етди. Ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди. Лотореяда шаҳрихонликларнинг омади чопди дейиш мумкин. Сабаби “Якка тут” МФЙ жамоаси пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида устун келиб, бош совринга эга чиқди.
Ўйин якунлангач, мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилиб, унда Андижон вилоят ҳокимлиги, Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси ҳамда Андижон вилоят ёшлар иттифоқи вакиллари сўзга чиқиб, ҳаваскор футболчиларга ўз дил изҳорларини билдириб, эсталик учун бир қатор совғалар, медаллар ва Кубокларини топширди.

Шу тариқа “Чарм тўп-2019” республика миқёсидаги мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди.






Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика