Latest news

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  10 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Андижонда бепул чипталар тарқатилиши давом этмоқда News

Андижонда бепул чипталар тарқатилиши давом этмоқда

Tags :  Андижон
23 март куни Ўзбекистон ҳамда Кения олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга кенг қамровли равишда катта тайёргарлик кўрилмоқда.

Мухлислар эса ушбу беллашувни интиқлик билан кутмоқдалар.

Халқаро даражадаги терма жамоамиз миқёсидаги учрашувнинг илк бор Андижонда ўтказилиши муносабати билан қизғин ҳозирлик ишлари олиб бориляпти. Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан мухлисларга Наврўз байрами муносабати билан ҳамда уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида уларга муносиб совға сифатида  стадионга кириш ҳуқуқини берувчи чипталарни бепул қилиб белгиланди. 

Шу боис 21 март куни «Соғлом авлод» стадионида футбол ишқибозларига бепул чипталар тарқатилди. Шунингдек, «Саҳоват уйи», «Меҳрибонлик уйи», кам таъминланган оилалар, вилоятдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда давлат идора ва ташкилотлари, қолаверса, стадион таъмирланишида беъминнат ҳиссаларини қўшган бир қатор муассаса ходимларига бепул чипталар тақдим этилди. Лекин ҳозирда чипта масаласи билан боғлиқ, яъни чипталарни пулга сотилаётгани ҳақида гап-сўзлар урчий бошлади. Бироқ бундай маълумотларга ишонмаслигингизни сўраб қоламиз. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, учрашувга чиқарилган чипталар бепул тарқатилиши кўзда тутилган. Эртага мухлислар учун чинакам байрам ташкил этиш мақсадида ўйин олдидан элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳурматли футбол ишқибозлари, эртага қизиқарли ва муросасиз кечиши кутилаётган ўртоқлик учрашувига барчангизни таклиф этиб қоламиз.


Шуҳратбек Жўраев

Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика