Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Андижонда 878та маҳалла жамоалари қатнашаётган “Ҳоким Кубоги” мусобақаси ғолибига мини-стадион қуриб берилади News

Андижонда 878та маҳалла жамоалари қатнашаётган “Ҳоким Кубоги” мусобақаси ғолибига мини-стадион қуриб берилади

Миллионлар ўйинида : “Иқтидорларни кўча футболидан изланг!” дейишади.

Тўғриси, Андижон вилоятининг асосий жамоаси у қадар кучли бўлмасада, ҳудудларда маҳалла футболи ҳавас қиладиган даражада ривожланган. Туманлардаги мавжуд мини-стадионлар доим гавжум.

Вилоят мутасаддилари аҳолининг энг севимли спорти тури - футболни кенг тарғиб қилиш, асосийси - қишлоқ ёшлари ичидан энг иқтидорли спортчиларни  танлаб олиш учун мавжуд 878 та маҳалла жамоалари ўртасида нуфузли мусобақа уюштирди.

18  ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳаллий  футболчилардан тузилган жамоалар 1 августдан бошлаб “Вилоят ҳокими Кубоги”да иштирокини бошладилар.  Жамоалар биринчи босқични ўз секторларида ўтказиб, иккинчи босқич туман биринчилигига йўл олади. Ўз туманида ғолиб бўлган жамоалар вилоят босқичида тўп суради.

“Оддийгина маҳалла йигитлари ичида келажаги порлоқ футболчиларни кашф қиляпмиз. Мазкур мусобақа, янги иқтидорларни танитиш  билан биргаликда, ёшлар ўртасида футболни оммавийлигини янада оширишга ёрдам беради”,-дейди вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек  Каримов.

Мусобақанинг финал ўйини 22 август куни “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. Биринчи ўринни олган жамоа маҳалласига замонавий мини-стадион қуриб берилади. Совриндор жамоаларга эса катта суммадаги спорт жиҳозлари топширилади.
   
Элмурод Эрматов, Андижон

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика