Latest news

13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  0 13:11Пакета ”Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  6 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  7 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3

“Андижон” йиғинни Чирчиқда ўтказади News

“Андижон” йиғинни Чирчиқда ўтказади

Tags :  Андижон
ПРО-Лига қатнашчиси “Андижон” жамоаси аъзолари айни дамда таътилга чиққан.

“Бургутлар” 9 июль кунидан давралар оралиғидаги ўқув-йиғин машғулотига киришади. Йиғин ўтказиш учун Чирчиқ шаҳридаги сўлим гўшалардан бири танланган. Мураббийлар штабининг режасига кўра, Чирчиқда икки маҳал машғулот ўтказиш билан бирга, айрим жамоалар билан синов-назорат учрашувини ҳам ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирча спарринг-рақибларнинг иккитаси маълум бўлиб, дастлаб Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси, кейинчалик қўшни Тожикистон республикасининг “Хўжанд” клуби билан куч синашади. Маълумки, “Нурафшон” жамоаси ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида карвонбошчилик қилиб келаётган бўлса, “Хўжанд” ОФК Кубоги иштирокчиси ҳисобланади.

Албатта бу йил ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган ва бу йўлда астойдил курашаётган “Андижон” таркибида трансфер чоғида айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ҳар бир позициядаги рақобатни кучайтириш мақсадида ҳозирда бир қатор футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Номларни ҳозирча ошкор эта олмасакда, уларнинг деярли барчаси Суперлига клубларидан келаётганини айтиш мумкин. Агарда ушбу футболчилар билан расмий келишувга эришилса, шундагина номлар эълон қилинади.

Мавсумнинг биринчи қисмини “Андижон”да ўтказган, Хусан Олимжонов, Миржалол Ражабов, Ҳошимбек Шокиров, Маъруф Зокиржонов, Бекзод Ғанижонов ҳамда Обид Ҳакимов сингари футболчилар билан тузилган шартнома ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан бекор қилинди ва улар билан дўстона равишда хайрлашилди. Ўз навбатида маълум муддат “бургутлар” шарафини ҳимоя қилган юқоридаги футболчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.

Яна шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, “Андижон” тажрибали ярим ҳимоячи Элдор Бойматовни трансферга қўйди. Айни дамда марказий ярим ҳимоячи Суперлига вакили “Қизилқум” йиғинида иштирок этмоқда. Агарда томонлар футболчининг трансфер масаласида бир тўхтамга келса, у холда футболчи мавсумнинг қолган қисмини “Қизилқум”да ўтказади. Акс холда, Бойматов бошқа клубга трансфер қилиниши мумкин. Айни дамда Элдорга бир нечта жамоалардан қизиқиш бор.

 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика