Latest news

00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  1 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  3 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2

“Андижон” йиғинни бошлади News

“Андижон” йиғинни бошлади

Суперлига иштирокчиси “Андижон” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Кеча жамоа аъзолари Андижонда йиғилди ва ўз қароргоҳида дастлабки йиғинга киришди. Маълум муддатлик таътилдан қайтган футболчилар ҳозирча тикланиш машғулотларини олиб бормоқда.

Дарвоқе, бош мураббий Илдар Сакаев Тошкентда ўтаётган “Про” мураббийлик лицензияси учун ўқиётгани муносабати билан ҳозирча жамоа машғулотларида иштирок эта олмаяпти. Шу боис мазкур йиғинга Виктор Жалилов бошчилик қилмоқда. Унга Диёр Мирзабоев ва Қобил Олимжонов яқиндан ёрдам бермоқда.

Машғулотлар Бўстон даҳасидаги “Вилоят БЎФМ” майдонида ташкил этилмоқда. Ҳозирча таркибда асосан бу йил “Андижон” шарафини ҳимоя қилган футболчилар ва маҳаллий ёшларни кўриш мумкин.

Режага кўра мураббийлар ушбу қисқа муддатлик йиғин чоғида футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиради ва талабга жавоб берганларини январ ойида Тошкентда ўтадиган йиғинга таклиф этади.

Мухлисларнинг диққат марказида турган селекция ишлари бўйича ҳозирча расмий маълумот йўқ. Лекин бу бўйича клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби маслаҳатлашган холда кенг кўламда иш олиб бормоқда.

Хусусан ортда қолган беш кун мобайнида раҳбарият бир қатор футболчилар билан учрашиб, музокара ўтказди ва қайсидир маънода уларнинг айримлари билан оғзаки келишувга ҳам эришилди дейиш мумкин. Фақат янги футболчиларнинг ўз клуби билан тузган шартномаси муддати якунига етмагани сабабли, номлар ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика